Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Константиновка ва Красний Лиманни озод қилмоқда

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишБоевая подготовка мобильных огневых групп группировки войск "Запад" в зоне СВО
Боевая подготовка мобильных огневых групп группировки войск Запад в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2026
Oбуна бўлиш
Сўнгги 24 соат давомида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 1450 нафар ҳарбий хизматчиларни йўқотди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Россия қўшинлари Константиновка ва Красний Лиманда олға силжимоқда, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

Донетск Халқ Республикасининг Красний Лиман шаҳарчасида 25-армиянинг ҳужум бўлинмалари шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида олдинга силжишмоқда. 67-мотоўқчи дивизиясининг 31 ва 37-полклари бўлинмалари душманнинг 12 та истеҳкомини эгаллаб олди ва 53 та бинони Украина ҳарбийларидан тозалади.
Сўнгги 24 соат ичида шаҳарда 30 дан ортиқ жангари, АҚШда ишлаб чиқарилган HAMW зирҳли машинаси шахсий таркиб билан, пикап ва тўртта ер усти робот тизимлари йўқ қилинди.
ДХРнинг Костантиновка шаҳарчасида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари фаол ҳужум операцияларини ўтказди ва қишлоқнинг жануби-ғарбий қисмида тарқоқ душман гуруҳларини йўқ қилишни давом эттирди. Сўнгги 24 соат ичида 104 та бино Украина жангарилардан озод қилинди.
Украина Қуролли Кучлари 85 нафаргача ҳарбий хизматчисини, зирҳли жанговар машинани, 16 та транспорт воситасини, дала артиллерия тўпини, 24 та ер усти робот тизимларини ва 25 та учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш пунктларини йўқотди.
Шунингдек Константиновка йўналишида артиллерия бўлинмалари Украина Қуролли Кучларининг дала омборига зарба берди. Объект разведка ёрдамида аниқланди ва унинг координаталари тасдиқлангандан сўнг, нишон йўқ қилиш учун артиллерияга топширилди. Объектив мониторинг омборнинг йўқ қилинганлигини тасдиқлади.
Красний Лимандан чекинаётган Украина Қуролли Кучлари жангарилари Шурово қишлоғи яқинидаги ташлаб кетилган панционатда вақтинча жойлашган эди. У ерга Россия ҳаво кучларининг Су-34 самолёти экипажи томонидан ФАБ-1500 ҳаво бомбаси билан зарба берилди. Ҳужум натижасида УҚКнинг 63-алоҳида механизациялашган бригадасидан 30 тагача аскари йўқ қилинди.

Запорожье вилоятида Россия кучлари "Геран" дронлари ёрдамида УҚКнинг FPV дронлари ва ҳарбий техника сақланадиган омборни вайрон қилди.
Шунингдек Россия учувчисиз тизимлар қўшинлари Киев, Суми ва Чернигов вилоятларидаги душманнинг муҳим энергетика иншоотларига зарба берди.

Сўнгги 24 соат давомида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 1450 нафар ҳарбий хизматчиларни, 21та жанговар зирҳли техникани, 15та дала артиллерия қуролларини, 4та экипажсиз катерларни, 3та реактив ўт очиш тизими машинаси, 67та ҳарбий автомобилини ва 483 та учувчисиз аппаратларини ташкил қилди қилди.
Янгиликлар лентаси
0