ШҲТ энергетика консорциуми концепциясини ишлаб чиқади

© Пресс-служба Минэнерго УзбекистанаВ Бишкеке состоялось заседание министров энергетики стран ШОС
В Бишкеке состоялось заседание министров энергетики стран ШОС
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Oбуна бўлиш
Бу ташаббусни Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши саммитида илгари сурганди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. ШҲТга аъзо давлатлар энергетика консорциумини ташкил этиш этишга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бишкек шаҳридаги ШҲТ мамлакатлари энергетика вазирларининг йиғилишида консорциумини ташкил этиш концепцияси лойиҳаси тақдим этилди.
Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши саммитида илгари сурилган энергетика консорциумини ташкил этиш ташаббусини алоҳида таъкидлади.
Таъкидланишича, консорциум қўшма ташаббусларни мувофиқлаштириш, энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи очиқ ҳамда амалий механизмга айланиши кутилмоқда.
Муҳокамалар якунида мазкур ҳужжатни биргаликда ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, Қирғизистон Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар учун энергия самарадорлиги ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича Минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.
Иштирокчилар минтақанинг гидроенергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, энергетик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор энергетик ривожланишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.

Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.

Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Мўғулистон.

КенгайтиришЙиғиштириш
Флаги стран-участниц ШОС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2026
ШҲТ мамлакатлари инвестициялари ва технологиялари МО салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беради
Янгиликлар лентаси
0