ШҲТ мамлакатлари инвестициялари ва технологиялари МО салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беради
ШҲТ мамлакатлари инвестициялари ва технологиялари МО салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё мамлакатлари учун долзарб вазифа иқтисодий зоналар, саноат майдончалари, чегара ҳамкорлик марказларидан янада самарали фойдаланишдир. 12.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг инвестициялари ва технологияларини жалб этиш Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ҳудудлари, технопарклари салоҳиятини оширишга имкон беради. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Нурлан Ермекбаев Душанбедаги “Марказий Осиё - ШҲТ ядроси: тинчлик ва биргаликдаги ривожланиш макони” халқаро анжумани иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.Бош котибнинг таъкидлашича, Марказий Осиё муҳим транспорт, саноат, аграр салоҳиятга эга ва ташкилотга аъзо давлатлар манфаатларини бирлаштиришнинг асосий майдони бўлиб қолмоқда.Шу билан бирга, минтақадаги ҳар бир мамлакат қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга амалий ҳисса қўшишда давом этмоқда, дея қўшимча қилди у. Ермекбаевнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари учун долзарб вазифа иқтисодий зоналар, логистика парклари, саноат майдончалари, чегара ҳамкорлик марказларидан янада самарали фойдаланишдир.Унинг фикрига кўра, савдо тартиб-тамойилларини соддалаштириш, рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ва стандартларни яқинлаштириш каби тадбирларни илгари суриш ҳам талабга эга.Бундан ташқари, у Марказий Осиё минтақасида содир бўлаётган ижобий жараёнларни қайд этди. Хусусан, “минтақада барқарорлик ва ишончни мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган” давлат чегаралари бўйича келишувлар.Бош котиб Марказий Осиёнинг фаол роли билан ШҲТда ҳамкорликни янада ривожлантириш ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланишни таъминлаш ва ШҲТ маконида барқарорликни сақлашга ёрдам беришиша ишонч билдирди.
Марказий Осиё мамлакатлари учун долзарб вазифа иқтисодий зоналар, саноат майдончалари, чегара ҳамкорлик марказларидан янада самарали фойдаланишдир.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг инвестициялари ва технологияларини жалб этиш Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ҳудудлари, технопарклари салоҳиятини оширишга имкон беради. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Нурлан Ермекбаев Душанбедаги “Марказий Осиё - ШҲТ ядроси: тинчлик ва биргаликдаги ривожланиш макони” халқаро анжумани иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.
Бош котибнинг таъкидлашича, Марказий Осиё муҳим транспорт, саноат, аграр салоҳиятга эга ва ташкилотга аъзо давлатлар манфаатларини бирлаштиришнинг асосий майдони бўлиб қолмоқда.
Шу билан бирга, минтақадаги ҳар бир мамлакат қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга амалий ҳисса қўшишда давом этмоқда, дея қўшимча қилди у. Ермекбаевнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари учун долзарб вазифа иқтисодий зоналар, логистика парклари, саноат майдончалари, чегара ҳамкорлик марказларидан янада самарали фойдаланишдир.
“Уларнинг салоҳиятини ШҲТга аъзо давлатлар ва мулоқот бўйича ҳамкорларнинг инвестициялари, технологиялари ва компетенцияларини жалб қилиш орқали ошириш мумкин”, - деб тушунтирди ташкилот раҳбари.
Унинг фикрига кўра, савдо тартиб-тамойилларини соддалаштириш, рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ва стандартларни яқинлаштириш каби тадбирларни илгари суриш ҳам талабга эга.
“Қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун самарали молиявий воситаларни шакллантириш муҳим йўналиш бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан манфаатдор аъзо давлатлар ШҲТни ривожлантириш банкини ташкил этиш бўйича мавзу бўйича маслаҳатлашувларни бошлади”, - деди Ермекбаев.
Бундан ташқари, у Марказий Осиё минтақасида содир бўлаётган ижобий жараёнларни қайд этди. Хусусан, “минтақада барқарорлик ва ишончни мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган” давлат чегаралари бўйича келишувлар.
Бош котиб Марказий Осиёнинг фаол роли билан ШҲТда ҳамкорликни янада ривожлантириш ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланишни таъминлаш ва ШҲТ маконида барқарорликни сақлашга ёрдам беришиша ишонч билдирди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.