Ўзбекистон–Ироқ ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди

© Пресс-служба Торгово-промышленной палаты УзбекистанаУзбекистан и Ирак создали совместный деловой совет двух стран
Узбекистан и Ирак создали совместный деловой совет двух стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, кенгаш тадбиркорлик ҳамкорлигини мунтазам ва тизимли равишда ривожлантиришга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон–Ироқ ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди ва унинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишга Ўзбекистон томонидан ССП раиси Даврон Ваҳабов, мамлакатнинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов, Ироқ томонидан эса савдо вазири Мустафо Назар Жумаа ҳамда Ироқ Иқтисодий кенгаши президенти Иброҳим Мадлул Овади Масъудий бошчилик қилди.

Таъкидланишича, учрашув давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати таҳлил қилинди ҳамда инвестиция, савдо ва саноатнинг электротехника, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари каби устувор тармоқларда алоқаларни кенгайтириш бўйича истиқболли йўналишлар муҳокама этилди.

Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда хусусий секторлар ўртасидаги бевосита ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, йиғилиш давомида Ўзбекистон ССП ва Ироқ Иқтисодий кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиб, унинг доирасида Ўзбекистон–Ироқ ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди. Шунингдек, Тадбир доирасида B2B форматида ишбилармонлик учрашувлари тбўлиб ўтди.
ССП хабарига кўра, Ўзбекистон–Ироқ ишбилармонлик кенгашининг таъсис этилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий шериклик учун янги институционал асос яратиб, тадбиркорлик ҳамкорлигини мунтазам ва тизимли равишда ривожлантиришга хизмат қилади.
Узбекистан и Ирак достигли соглашения по Зеленому коридору и торговому дому - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2026
Ўзбекистон – Ироқ: қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигида муҳим келишувларга эришилди
Янгиликлар лентаси
0