Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувни олқишлади

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с над писем МИД Узбекистана
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ушбу воқеани минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида баҳолади.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Америка Қўшма Штатлари ва Эрон ўртасида урушни тугатишни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандуми имзолангани юзасидан баёнот берди.
“Ўзбекистон Республикаси Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланганини ҳозирги мураккаб халқаро шароитда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида олқишлайди”, - дейилган баёнотда.
Ўзбекистон АҚШ ва Эрон раҳбариятининг ҳал қилувчи паллада кўрсатган сиёсий иродаси ва узоқни кўра билишини алоҳида эътироф этган ва эришилган келишув халқаро ҳамжамият узоқ вақтдан буён кутган тинчлик йўлидаги барқарор ечим учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирган.
Шунингдек, ТИВ бу муҳим ўзаро англашувга эришиш учун зарур шароитларни шакллантиришга ҳисса қўшган Покистон ва Қатарнинг катта ҳиссасини ҳамда Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва бошқа минтақавий ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.
“Ўзбекистон музокараларнинг кейинги босқичлари конструктив руҳда давом этиши ва эришилган келишувлар самарали амалга оширилишига умид қилади. Низо ва қарама-қаршиликларни халқаро ҳуқуқ тамойиллари, ўзаро ҳурмат ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда дипломатик воситалар орқали ҳал этиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг асосий шарти бўлиб қолишига ишонамиз”, - дейилган ТИВ баёнотида.
Покистонда Эрон-АҚШ музокаралари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2026
АҚШ ва Эрон ўзаро англашув меморандумини имзолади
Янгиликлар лентаси
0