АҚШ ва Эрон ўзаро англашув меморандумини имзолади

АҚШ-Эрон меморандумининг асосий бандлари:
28 февралда бошланиб 40 кун давом этган урушдан сўнг, АҚШ Эроннинг 10та шартдан иборат тинчлик битимини музокаралар асоси сифатида қабул қилишини айтиб, 8 апрелдан икки ҳафталик сулҳ эълон қилди.
Лекин Исроил шу куннинг ўзида Ливанга оммавий авиа ҳужумлар уюштирди. Эрон бунга жавобан Ҳўрмуз бўғозини яна ёпиқ деб эълон қилди.
АҚШ ва Эрон делегациялари орасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермади. АҚШ Эронга қўшимча талаблар қўйди, Эрон эса уларни қабул қилмади.
Шундан сўнг 13 апрель куни Трамп Ҳормуз бўғозининг ташқи томонидан ўз ҳарбий кемаларини жойлаштириб, Эрон портларига кириб-чиқаётган кемаларни блокировка қилишни эълон қилди.
Бунга жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпди ва кейинги алоқалардан бош тортди.
15 июнь куни АҚШ ва Эрон тинчлик сулҳи бўйича меморандум имзолашга келишиб олгани ҳақида эълон қилди.
