МДҲ бош штаб раҳбарлари хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди

© Министерство обороны КазахстанаЗаседание Комитета начальников штабов ВС стран СНГ в Астане
Заседание Комитета начальников штабов ВС стран СНГ в Астане 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Oбуна бўлиш
Улар дунё ва Ҳамдўстлик чегараларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни таҳлил қилиб, замонавий хавфсизлик чақириқлари ва таҳдидларига баҳо берди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Иштирокчилар ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилди ва ҳарбий соҳада кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини белгилаб олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Унда Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Қуролли кучлари Бош штаб бошлиқлари иштирок этди.
© Министерство обороны КазахстанаЗаседание Комитета начальников штабов ВС стран СНГ в Астане
Заседание Комитета начальников штабов ВС стран СНГ в Астане 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Заседание Комитета начальников штабов ВС стран СНГ в Астане
“Йиғилиш иштирокчилари дунёдаги ва Ҳамдўстлик маконидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилди, МДҲ доирасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, бош штаблар йўналиши бўйича кейинги амалий ҳамкорликка эътибор қаратган ҳолда унинг ривожланиш истиқболларини кўриб чиқди”, - дейилган хабарда.
Йиғилиш давомида иштирокчилар ҳарбий-сиёсий вазият, минтақавий ва Евроосиё хавфсизлиги, ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида фикр алмашди.
Улар дунё ва Ҳамдўстлик чегараларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни таҳлил қилиб, замонавий хавфсизлик чақириқлари ва таҳдидларига баҳо берди. Минтақавий барқарорлик ва миллий хавфсизлик масалаларига, мудофаа ва ҳарбий ҳамкорлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
© Министерство обороны КазахстанаЗаседание Комитета начальников штабов ВС стран СНГ в Астане
Заседание Комитета начальников штабов ВС стран СНГ в Астане 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Заседание Комитета начальников штабов ВС стран СНГ в Астане
Қўшма ҳарбий тизимлар доирасида кўп томонлама ҳарбий ҳамкорликни амалий ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли вазифалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунлари бўйича миллий ва умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий соҳада кўп томонлама ҳамкорлик тизимини янада ривожлантиришга қаратилган қарорлар имзоланди.
Шунингдек, делегациялар раҳбарлари Ватанни тарихнинг турли даврларида, жумладан, Улуғ Ватан уруши йилларида ҳимоя қилган қаҳрамонларга бағишланган “Ватан ҳимоячилари” монументига гуллар қўйишди.
 Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
МДҲ бош котиби Ҳамдўстликнинг кўп томонлама хавфсизлик тизимини юқори баҳолади
Янгиликлар лентаси
0