ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Бир нечта мамлакат Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олиш учун ариза берган. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Панкин маълум қилди.Панкиннинг қўшимча қилишича, Никарагуа бундай ариза берган мамлакатлар қаторида.
Никарагуа бундай ариза берган мамлакатлар қаторида.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Бир нечта мамлакат Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олиш учун ариза берган. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Панкин маълум қилди.
“Кузатувчи мақоми учун бир нечта мамлакатлардан ариза бор, улар ЕОИИ тартиб-тамойилларига мувофиқ кўриб чиқилмоқда. Маълумки, ҳар беш томоннинг розилиги талаб этилади”, - деди у “Известия”га берган интервьюсида.
Панкиннинг қўшимча қилишича, Никарагуа бундай ариза берган мамлакатлар қаторида.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.