Россия Қора ва Азов денгизлари ҳуқуқлари бўйича халқаро арбитражда ғалаба қозонди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишГорода России. Керчь
Города России. Керчь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Oбуна бўлиш
Россия ва Украина ўртасидаги ушбу арбитраж жараёни 10 йил давом этди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия Қора денгиз, Азов денгизи ва Керч бўғозларида қирғоқ давлати ҳуқуқлари бўйича халқаро арбитражда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Асосий баёнотлар:
Россия ва Украина ўртасида 10 йил давом этган баҳс бўйича якуний қарор чиқарилди. Киевнинг Қрим ва унга туташ сувлар устидаги Россиянинг суверенитетига эътироз билдириши муваффақиятсизликка учради.
Иш Россиянинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Россиянинг БМТнинг денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясининг ўнлаб моддаларини бузганликда айблаган Украинанинг кўплаб талаблари рад этилди.
Гаагадаги арбитраж Қрим акваториясида табиий ресурслардан фойдаланганлиги учун Россиядан “компенсация” ва “репарация” ундириш тўғрисидаги Киевнинг даъволарини рад этди.
Киевнинг Россия томонидан бутун Азов денгизи устидан суверенитет эълон қилинишини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб тан олиш талаби рад этилди.
Украинанинг Ғарб мамлакатлари кўмагида Керч бўғозини “халқаро” деб эълон қилишга уриниши ҳам муваффақиятсизликка юз тутди.
Гаагадаги арбитраж Украинанинг Қрим кўпригини бузиб ташлаш тўғрисидаги бемаъни ва сурбетча талабини рад этди.
Украинанинг Қрим акваториясида Россия томонидан экологияга зарар етказгани ҳақидаги барча айбловлари ҳам рад этилди.
“Арбитражнинг ушбу қарори Украина ва Ғарбнинг Россияга қарши бошланган “ҳуқуқий урушда”да ўта таъсирсан мағлубияти”, – дея хулоса қилди Россия ТИВ.
Первое иностранное судно вышло в море из порта Мариуполя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2026
Украинанинг Қора денгиздаги ҳужумлари Ғарбнинг заифлигини намойиш қилди - ОАВ
Янгиликлар лентаси
0