Россия бош вазири амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишМихаил Мишустин, архивное фото
Михаил Мишустин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Oбуна бўлиш
Мишустин республика раҳбарияти билан учрашади ва Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин Тошкентга келди. Мишустиннинг амалий ташрифи икки кун давом этади.
У ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан Тошкент халқаро инвестиция форуми кўргазмаси билан танишди, дея хабар берди РИА Новости.
Ташриф давомида Россия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан учрашади ва Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестиция, илмий-технологик ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми 16-18 июнь кунлари бўлиб ўтади. Унда 99 та мамлакатдан жами 8 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан, қарийб 3,1 минг нафар хорижий меҳмон қатнашиши кутилмоқда.
Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Мишустин икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келади
Янгиликлар лентаси
0