https://sputniknews.uz/20260616/ozbekiston-rossiya-58386371.html
Ўзбекистон россиялик инвесторлар учун қизиқиш уйғотади – Оверчук
Ўзбекистон россиялик инвесторлар учун қизиқиш уйғотади – Оверчук
Sputnik Ўзбекистон
Амалга оширилаётган ҳудудлараро лойиҳалар ҳажми 5 млрд долларни ташкил этади. 16.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-16T17:39+0500
2026-06-16T17:39+0500
2026-06-16T17:39+0500
иқтисод
россия
ўзбекистон
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/07/53305679_0:62:1280:782_1920x0_80_0_0_0831096090529217cb4ac62486205816.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Тез ривожланаётган иқтисодиёт сабаб Ўзбекистон россиялик инвесторлар учун қизиқиш уйғотади. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук маълум қилди.Оверчук Тошкентга икки кунлик ташриф билан келган Россия бош вазири Михаил Мишустин бошчилигидаги делегация таркибига киради.Сўнгги 10 йилда Ўзбекистон ва Россиянинг ўзаро маҳсулот айланмаси уч баравардан кўпроқ – 4 млрд доллардан 13 млрд долларга ошди. Россия билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 50 млрд доллардан ортади.Амалга оширилаётган ҳудудлараро лойиҳалар ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этади, яна 5 млрд долларлик инвестициялар пакети тайёрланмоқда.
https://sputniknews.uz/20260605/rossiya-ozbekiston-58138572.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/07/53305679_63:0:1200:853_1920x0_80_0_0_7a3fc3e4966371f519d7784913336ed7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, россия, ўзбекистон, инвестиция
иқтисод, россия, ўзбекистон, инвестиция
Ўзбекистон россиялик инвесторлар учун қизиқиш уйғотади – Оверчук
Амалга оширилаётган ҳудудлараро лойиҳалар ҳажми 5 млрд долларни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Тез ривожланаётган иқтисодиёт сабаб Ўзбекистон россиялик инвесторлар учун қизиқиш уйғотади. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук маълум қилди.
“Муҳими, Ўзбекистон жуда тез ривожланаётган иқтисодиёт. Бу ерда ривожланиш учун жуда яхши шароитлар яратилмоқда, бу диверсификация қилинаётган иқтисодиёт. Шу боис қизиқ бўлиши мумкин”, - деди у.
Оверчук Тошкентга икки кунлик ташриф билан келган Россия бош вазири Михаил Мишустин бошчилигидаги делегация таркибига киради.
Сўнгги 10 йилда Ўзбекистон ва Россиянинг ўзаро маҳсулот айланмаси уч баравардан кўпроқ – 4 млрд доллардан 13 млрд долларга ошди. Россия билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 50 млрд доллардан ортади.
Амалга оширилаётган ҳудудлараро лойиҳалар ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этади, яна 5 млрд долларлик инвестициялар пакети тайёрланмоқда.