Мишустин Россия Ўзбекистон билан янги лойиҳалардан манфаатдорлигини маълум қилди

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишВизит премьер-министра РФ Михаила Мишустина в Узбекистан
Визит премьер-министра РФ Михаила Мишустина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Oбуна бўлиш
У Россия Ўзбекистоннинг етакчи ташқи савдо ҳамкорлари қаторига киришини эслатди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан учрашувда Россиянинг Ўзбекистон билан янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

“Ўзбекистон Россиянинг стратегик шериги ва иттифоқчиси, муносабатларимиз вақт синовидан ўтган. Улар дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланади. Россия бизнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигимизни чуқурлаштиришдан чин дилдан манфаатдор”, - деди Мишустин Арипов билан музокараларда.

Мишустин Россия Ўзбекистоннинг етакчи ташқи савдо ҳамкорлари қаторига киришини ва унинг миллий иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллашини эслатди.
“Бизда энергетика, саноат, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, рақамли иқтисодиётда кўплаб қўшма лойиҳаларни бошлаш учун яхши имкониятлар мавжуд”, - дея қўшимча қилди Россия бош вазири.
Мишустин россиялик мутахассислар томонидан Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилиши бошланганини алоҳида таъкидлаб, икки мамлакат президентлари 4 июнь куни биргаликда бу станция биринчи реакторининг бетон қуйишини бошлаб берганини эслатди.
“Менимча, АЭС қуриш миллий иқтисодиётнинг жадал ўсиши шароитида Ўзбекистоннинг энергетика суверенитетини мустаҳкамлаш йўлидаги энг муҳим қадамидир”, - дея таъкидлади Россия бош вазири.
Визит премьер-министра РФ Михаила Мишустина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Арипов: Тошкент ва Москва муносабатлари ривожланишнинг янги босқичида
Янгиликлар лентаси
0