Давлат меҳмонхоналарнинг “яшил” сертификатларни олиш харажатини қоплаб беради

© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Талабгор харажатларни қоплаш учун ДХМ ёки ЯИДХП орқали Туризм қўмитасига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистонда меҳмонхоналарда “яшил” сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг ярми қоплаб берилади. Ҳукумат қарори билан тегишли регламент тасдиқланди.
Регламентга кўра, талабгор харажатларни қоплаш учун ҳужжатларни топшириш санасида қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
- Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
- қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
- фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
- суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.
Талабгор харажатларни қоплаш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали Туризм қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.
Аризага “яшил” сертификатнинг нусхаси, икки томонлама шартнома ва тўлов топшириқномасининг нусхалари илова қилинади.
Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида унинг белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
Қўмита харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида