ШҲТга қўшилиш учун 20 тага яқин мамлакат ариза берди

© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Oбуна бўлиш
Бу ШҲТ қадриятлари ва тамойилларига бўлган талаб юқори эканидан далолат беради.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) тўлиқ аъзо ёки бирлашманинг ҳамкори мақомини олишга даъвогар 20 тага яқин давлатдан расмий мурожаат олди. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев ташкилотнинг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда маълум қилди.
“Ҳозир дунё ҳамжамияти томонидан ташкилотга юқори қизиқиш кузатилмоқда, ШҲТга у ёки бу мақомда қўшилиш аризаси саватчасида 20 тага яқин мурожаат бор”, - деди Ермекбаев. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, бу ШҲТ қадриятлари ва тамойилларига бўлган талаб юқори эканидан далолат беради.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Лаос, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка.
Кузатувчи давлатлар: Афғонистон, Мўғулистон.
