https://sputniknews.uz/20260615/saida-mirziyoeva-58340059.html
Саида Мирзиёева: гиёҳвандликка қарши кураш масаласини шахсан назоратга олдим
Саида Мирзиёева: гиёҳвандликка қарши кураш масаласини шахсан назоратга олдим
Sputnik Ўзбекистон
Янги қонунда наркотикларни тарқатишнинг замонавий усулларини жиловлаш кўзда тутилган, бундай жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилган ва вояга етмаганларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу масалани шахсан ўз назоратига олганини билдирди.
2026-06-15T12:00+0500
2026-06-15T12:00+0500
2026-06-15T12:00+0500
жамият
саида мирзиёева
ўзбекистон
гиёҳванд моддаларга қарши
гиёҳванд моддалар
наркотик моддалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0f/58340808_0:0:2560:1441_1920x0_80_0_0_7aaef710a8f728653b5474db65d0b9d3.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева гиёҳвандликка қарши курашда четда туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини айтиб, бу масалани шахсан назоратга олганини маълум қилди.Мирзиёева президент имзолаган қонун билан яширин нарколаборатория ёки бангихона ташкил этиш, наркожиноятларга ҳомийлик қилиш, наркотикларни трансмиллий усулда ёки интернет ёрдамида тарқатганлик учун жавобгарлик кучайтирилганини қайд этди.Мирзиёева вояга етмаганларни гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга жалб этиш эндиликда оғир жиноят сифатида малакаланиши ва бунинг учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилганини ҳам маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, таълим муассасалари, мактаблар, талабалар ётоқхоналари ва болалар оромгоҳларида вояга етмаганларни наркожиноятларга жалб қилган шахслар 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.Мирзиёева ота-оналарга мурожаат қилиб, уларни наркожиноятчиликка қарши курашдан четда турмасликка чақирди.
https://sputniknews.uz/20260614/narkojinoyatlar-javobgarlik-58319972.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0f/58340808_219:0:2495:1707_1920x0_80_0_0_4394abc4face954f593bdc5f2396aa3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, саида мирзиёева, ўзбекистон, гиёҳванд моддаларга қарши, гиёҳванд моддалар, наркотик моддалар
жамият, саида мирзиёева, ўзбекистон, гиёҳванд моддаларга қарши, гиёҳванд моддалар, наркотик моддалар
Саида Мирзиёева: гиёҳвандликка қарши кураш масаласини шахсан назоратга олдим
Президент администрацияси раҳбари ота-оналарга мурожаат қилиб, уларни наркожиноятчиликка қарши курашдан четда турмасликка чақирди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева гиёҳвандликка қарши курашда четда туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини айтиб, бу масалани шахсан назоратга олганини
маълум қилди. Мирзиёева президент имзолаган қонун билан яширин нарколаборатория ёки бангихона ташкил этиш, наркожиноятларга ҳомийлик қилиш, наркотикларни трансмиллий усулда ёки интернет ёрдамида тарқатганлик учун жавобгарлик кучайтирилганини қайд этди.
“Энди бу каби жиноятларга қўл урган фуқароларга 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади. Уюшган наркожиноятчилик учун жазо чоралари қарийб икки баравар оғирлаштирилди. Олдин наркожиноятларни содир этган шахслар қисқа вақтларда озодликка чиқиб, ўз жиноий қилмишларини давом эттириб юраверган. Энди бундай бўлмайди. Янги қонунга кўра, наркожиноятларни содир этган шахслар муддатидан олдин озодликка чиқарилмайди. Яъни улар жазони тўлиқ ўтайди”, - деди у.
Мирзиёева вояга етмаганларни гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга жалб этиш эндиликда оғир жиноят сифатида малакаланиши ва бунинг учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилганини ҳам маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, таълим муассасалари, мактаблар, талабалар ётоқхоналари ва болалар оромгоҳларида вояга етмаганларни наркожиноятларга жалб қилган шахслар 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
"Бу ҳужжат фақат жиноятчиларни жазолаш учун эмас, балки халқимиз саломатлиги ва генофондини ҳимоя қилиш, ёшларимизни фожиали йўлдан асраб қолишга қаратилган қонундир", — дея таъкидлади Президент администрацияси раҳбари.
Мирзиёева ота-оналарга мурожаат қилиб, уларни наркожиноятчиликка қарши курашдан четда турмасликка чақирди.
“Ҳурматли ота-оналар, кўриб турганингиздек, давлат наркожиноятларга қарши қақшатқич кураш эълон қилди. Бугун Президент администрацияси қошида наркотикларга қарши республика махсус ишчи гуруҳи фаол ишлаяпти. Нарколабораториялар, уюшган наркожиноий гуруҳлар йўқ қилинмоқда. Лекин ушбу кураш сизнинг ёрдамингизсиз бўлмайди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳар бирингизни фарзандларингиз ҳаётига бефарқ бўлмасликка, ушбу курашда давлатга ёрдамчи ва таянч бўлишга чақириб қоламан. Зеро, болаларимиз келажаги бу миллатимиз келажагидир”, - деди Саида Мирзиёева.