https://sputniknews.uz/20260615/mirziyoev-uzbekistan-airways-58350568.html
Мирзиёев “Uzbekistan Airways”ни IPOга тайёрлашни тезлаштиришни топширди
Мирзиёев “Uzbekistan Airways”ни IPOга тайёрлашни тезлаштиришни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Маълум қилинишича, “Uzbekistan Airways”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ўзбектелеком”ни трансформация жараёнларини тезлаштириш ва уларни бирламчи оммавий таклифга (IPO) тайёрлаш бўйича ишларни шу йилнинг ўзида якунланиши мақсад қилинган.Йил якунигача миллий авиакомпаниянинг 15-20 фоиз акциясини халқаро IPO орқали сотиш мақсад қилинган.
2026-06-15T15:51+0500
2026-06-15T15:51+0500
2026-06-15T15:51+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
uzbekistan airways
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0f/58350745_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_783dbfc768b23f49d49704fdfea7ca1a.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖни трансформация қилиш ва IPOга тайёрлаш ишлари жадаллаштирилади. Президент Шавкат Мирзиёев тақдимот билан танишди.Маълум қилинишича, “Uzbekistan Airways”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ўзбектелеком”ни трансформация жараёнларини тезлаштириш ва уларни бирламчи оммавий таклифга (IPO) тайёрлаш бўйича ишларни шу йилнинг ўзида якунланиши мақсад қилинган.“Franklin Templeton” вакиллари миллий авиакомпаниянинг фаолиятини диагностикадан ўтказган. 115 та чора-тадбирдан иборат трансформация дастурини ишлаб чиққан. Бу дастур тўлиқ амалга оширилса, компаниянинг операцион даромадларини бир йилда 120 миллион долларга ошириш имкони борлиги ҳисоб-китоб қилинган.Ислоҳотлар натижасида авиакомпаниянинг бозор қийматини 1,6 миллиард доллардан 2,3 миллиард долларгача ошириш имкони мавжуд. Шу билан бирга, дастур ишлаб чиқилганига бир неча ой бўлганига қарамай, уни амалга ошириш ишлари суст бораётгани кўрсатиб ўтилди.Давлат раҳбари компанияни халқаро капитал бозорига тайёрлаш учун, аввало, бошқарув сифатини тубдан ошириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш, ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритиш ва кредит рейтингини яхшилаш зарурлигини таъкидлади.Йиғишда самолётлар паркини кенгайтириш ҳам муҳокама қилинди.Авиакомпанияда харидлар тизимини алоҳида тартиб асосида ташкил этиш, самолётлар паркини кенгайтириш бўйича қарорларни тезкор қабул қилиш ва бу жараёнларда халқаро амалиётни жорий этиш вазифаси қўйилди.Президент Тошкентни Марказий Осиёнинг йирик авиахабига айлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Бунинг учун “Uzbekistan Airways”, “Uzbekistan Airports” ва “Янги Тошкент” аэропорти ўртасидаги ҳамкорликни ягона тизим асосида мувофиқлаштириш, инфратузилма, йўналишлар ва транзит тармоғини ўзаро боғлиқ ҳолда ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20260518/uzbekistan-kompaniyalar-ulushlar-investorlar-taklif-57652694.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0f/58350745_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_d86e39ebf3919e03bd645b1ef6f5ea59.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, uzbekistan airways
иқтисод, шавкат мирзиёев, uzbekistan airways
Мирзиёев “Uzbekistan Airways”ни IPOга тайёрлашни тезлаштиришни топширди
Режага кўра, йил якунига қадар миллий авиакомпания акцияларининг 15-20 фоизини халқаро IPO орқали сотилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖни трансформация қилиш ва IPOга тайёрлаш ишлари жадаллаштирилади. Президент Шавкат Мирзиёев тақдимот билан
танишди. Маълум қилинишича, “Uzbekistan Airways”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ўзбектелеком”ни трансформация жараёнларини тезлаштириш ва уларни бирламчи оммавий таклифга (IPO) тайёрлаш бўйича ишларни шу йилнинг ўзида якунланиши мақсад қилинган.
Йил якунигача миллий авиакомпаниянинг 15-20 фоиз акциясини халқаро IPO орқали сотиш мақсад қилинган.
“Franklin Templeton” вакиллари миллий авиакомпаниянинг фаолиятини диагностикадан ўтказган. 115 та чора-тадбирдан иборат трансформация дастурини ишлаб чиққан. Бу дастур тўлиқ амалга оширилса, компаниянинг операцион даромадларини бир йилда 120 миллион долларга ошириш имкони борлиги ҳисоб-китоб қилинган.
Ислоҳотлар натижасида авиакомпаниянинг бозор қийматини 1,6 миллиард доллардан 2,3 миллиард долларгача ошириш имкони мавжуд. Шу билан бирга, дастур ишлаб чиқилганига бир неча ой бўлганига қарамай, уни амалга ошириш ишлари суст бораётгани кўрсатиб ўтилди.
Давлат раҳбари компанияни халқаро капитал бозорига тайёрлаш учун, аввало, бошқарув сифатини тубдан ошириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш, ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритиш ва кредит рейтингини яхшилаш зарурлигини таъкидлади.
Йиғишда самолётлар паркини кенгайтириш ҳам муҳокама қилинди.
Авиакомпанияда харидлар тизимини алоҳида тартиб асосида ташкил этиш, самолётлар паркини кенгайтириш бўйича қарорларни тезкор қабул қилиш ва бу жараёнларда халқаро амалиётни жорий этиш вазифаси қўйилди.
Президент Тошкентни Марказий Осиёнинг йирик авиахабига айлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Бунинг учун “Uzbekistan Airways”, “Uzbekistan Airports” ва “Янги Тошкент” аэропорти ўртасидаги ҳамкорликни ягона тизим асосида мувофиқлаштириш, инфратузилма, йўналишлар ва транзит тармоғини ўзаро боғлиқ ҳолда ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.