Ўзбекистоннинг йирик давлат компанияларидаги улушлар инвесторларга таклиф этилмоқда

© НАППГосударственные активы Узбекистана открыты для инвесторов через Лондонскую биржу
Государственные активы Узбекистана открыты для инвесторов через Лондонскую биржу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2026
Oбуна бўлиш
UzNIF фонди орқали энергетика, авиация, телекоммуникация, банк ва транспорт соҳаларидаги йирик давлат активларига халқаро инвесторлар кириш имкониятига эга бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон илк бор стратегик давлат активларини Лондон фонд биржаси орқали глобал инвесторларга очди. Миллий инвестиция жамғармаси — UzNIF акциялари ва глобал депозитар тилхатлари Лондон ҳамда Тошкент биржаларида жойлаштирилди.
Оддий қилиб айтганда, UzNIF Ўзбекистоннинг энг муҳим давлат компанияларидаги улушларни бирлаштирган фонд ҳисобланади.
Жамғарма маълумотига кўра, UzNIF 13 та давлат компаниясида 25 фоиздан 40 фоизгача улушларга эга. Портфель қиймати тахминан 2,44 млрд долларга баҳоланган.
UzNIF IPOси якунлари 13 май куни эълон қилинган эди: фонд жойлаштирув орқали 603,6 млн доллар жалб қилди, унинг бозор баҳоси эса 1,95 млрд доллар атрофида шаклланди.

BlackRock, Franklin Resources, Redwheel ва Allan & Gill Gray Foundation тузилмалари асосий йирик инвесторлар қаторида иштирок этди.

18 майдан эса UzNIF глобал депозитар тилхатларининг Лондон фонд биржасида тўлиқ савдоси ва акцияларининг Тошкент биржасидаги иккиламчи савдоси бошланиши кутилмоқда.
Лондон фонд биржаси гуруҳи маълумотларига кўра, UzNIF жойлаштируви 2026 йил бошидан буён Лондондаги энг йирик IPO бўлди.
Экспертлар бу жараённи Ўзбекистон капитал бозори учун янги босқич деб баҳоламоқда. Чунки бундай формат мамлакат компанияларига нафақат ички бозорда, балки халқаро инвесторлар олдида ҳам ўзини кўрсатиш имконини беради.

Маълумот учун: UzNIF портфелига Ўзбекистоннинг энг йирик ва таниш давлат активларидаги улушлар киритилган. Улар орасида "Uzbekistan Airways", "Ўзбектелеком", "Ҳудудгазтаъминот", "Ҳудудий электр тармоқлари", "Ўзбекистон МЭТ" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" каби компаниялар бор. Фонд ушбу компанияларнинг ўзини эмас, балки улардаги давлат улушларини бирлаштирган инвестиция инструменти ҳисобланади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Месторождение золота - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2026
ОАВ: Навоий КМК акцияларини Лондон ва Тошкент биржаларига чиқаришга тайёргарлик тўхтатилди
Янгиликлар лентаси
0