Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиш тартиби белгиланди

© Sputnik / Dmitry MakeevКорова на выпасе
Корова на выпасе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2026
Oбуна бўлиш
Юқумли касаллик аниқланганда ёки ўлим сабаби номаълум бўлганда ёндириб ташланади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистонда нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиш тартибини белгиловчи низомни Адлия вазирлиги давлат рўйхатидан ўтказди.
Бу низом нобуд бўлган ҳайвонлар жасадларини кўздан кечириш, ташиш, вақтинча сақлаш ва кремация қилиш тартибини белгилайди.
Низомга мувофиқ:
ҳайвон нобуд бўлганлиги аниқланганда ҳайвон эгаси ёки жасадни кўрган шахс томонидан масъул шахсга шу куннинг ўзида хабар берилиши;
жасад махсус транспорт ёки ёпиқ контейнерларда крематорийга олиб борилади;
кремациягача махсус жойда сақланади, сақлаш муддати қоидага кўра 24 соатдан ошмайди;
юқумли касаллик аниқланганда ёки ўлим сабаби номаълум бўлганда кремация амалга оширилади;
кремациядан кейин қолган кул ва қолдиқлар йўқ қилинади ҳамда далолатнома расмийлаштирилади.
Ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади, фойдаланилган жойлар ва ускуналар дезинфекция қилинади, жасадларни очиқ ҳолда ташиш ва сақлаш эса тақиқланади.
Кремация – нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини махсус техник ускуналар (крематорий) ёрдамида юқори ҳароратда ёндириш орқали уларнинг биологик қолдиқларини тўлиқ йўқ қилиш усули.
Золотистый ретривер и кошка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш тартибга солинди — қонун
Янгиликлар лентаси
0