Ҳайвонларни идентификация қилиш тартибга солинди — қонун

© Depositphotos / SanddebeautheilЗолотистый ретривер и кошка
Золотистый ретривер и кошка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган ҳайвон эгалари 2 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлаш эҳтимоли бор. Янги нормалар ҳайвонлари белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди
ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. 2025 йил 6 август куни "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Ҳужжат Lex.uz сайтида эълон қилинди.
Қонунда белгиланган тартибга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланаётган ёки кўпайтирилаётган барча ҳайвонлар идентификация қилиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт:
қорамол, қўй, эчки ва туялар - туғилгандан кейин 14 кун ичида;
отлар - туғилгандан 4 ой ўтгач;
чўчқалар - 1 ойдан кейин;
итлар ва мушуклар - 3 ойдан кейин.
Бунда барча ҳайвонлар шу кўрсатилган муддатлар ўтганидан кейин бир ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.
Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ҳайвонлар ҳам олиб кирилган пайтдан бошлаб 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши шарт. Ҳайвонлар сўйилган, нобуд бўлган, ўлган, йўқ қилинган ёки мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетилган тақдирда, улар 7 кун ичида ҳисобдан чиқарилиши керак.
Идентификация қилиш ва рўйхатга олиш ҳайвон эгаларининг ўз маблағлари, давлат бюджети маблағлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Идентификация қилинмаган ва рўйхатдан ўтказилмаган ҳайвонларни сақлаш ёки кўпайтириш тақиқланади. Ваколатли давлат органининг вакиллари назорат қилиш ва ҳисобга олиш учун ҳайвонларнинг эгалари ҳудудига ва улар сақланадиган жойларга қонунда белгиланган тартибда кириш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, йил бошида Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилган эди ва ушбу кодекснинг 110-моддасига кўра, фуқаролар ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузса, энди БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарималар билан жазоланади.
Маълумот учун, 2025 йил 5 февралдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган семинарда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлида фаол сиёсат олиб бораётганлиги ва ушбу ҳужжатда белгиланаётган нормалар ҳам Ташкилот битимларига мувофиқ эканлиги таъкидланган эди. 2025 йилнинг 21 апрель куни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида ўтказилган семинар-тренингда Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши учун мазкур ташкилот қўйган талабларнинг бирига кўра, мамлакатдаги барча ҳайвонлар тўлиқ идентификация қилинган бўлиши шарт эканлиги айтиб ўтилган эди.
Мусодара қилинган ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғида қандай яшамоқда  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2025
Мусодара қилинган ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғида қандай яшамоқда — видео
Янгиликлар лентаси
0