Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари компенсация тўлаши мумкин

© Sputnik/Рамиз БахтияровГАЗ-3102 "Волга"
ГАЗ-3102 Волга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2026
Oбуна бўлиш
2027 йил 1 январдан ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобиль эгалари йилига бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (ҳозир 12,36 миллион сўм)экологик компенсация тўлашлари керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобил эгалари ҳар йили компенсация тўлашга мажбурияти юклатилиши мумкин. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тегишли президент қарори лойиҳасини муҳокама қилиш учун эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, тизим босқичма-босқич жорий этилади. У 2026 йилдан бошлаб M1 тоифасидаги транспорт воситаларини (енгил автомобиллар), 2027 йилдан бошлаб M2, M3, N1, N2 ва N3 тоифаларидаги микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобилларини, 2030 йилдан эса барча турдаги ғилдиракли транспорт воситаларини қамраб олади.
2027 йил 1 январдан ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобил эгалари йилига бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (ҳозир 12 млн 360 минг сўм) миқдорида экологик компенсация тўлашлари керак бўлади.
Шунингдек, "зарарли" экологик тоифага киритилган транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Бундай автомобиллар (антиквар автотранспорт воситалари бундан мустасно) давлат рўйхатидан чиқарилади.
Лойиҳа муҳокамасида 28 июнгача қатнашиш мумкин.
Москвич-403 на выставке ретро-автомобилей в Узэкспоцентре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2026
Ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди
Янгиликлар лентаси
0