АҚШ ва Эрон ўртасидаги битим: нималар маълум

© REUTERS / Dado Ruvic
Oбуна бўлиш
АҚШ ва Эрон ўртасидаги битим 19 июнь куни имзоланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. АҚШ ва Эрон можарони ҳал қилишга келишиб олди. 19 июнь куни битимни Женевада имзолаш режалаштирилган.
Америка томони баёнотлари
Америка раҳбари Дональд Трамп Эрон билан келишув 19 июнь куни имзоланишини тасдиқлади.
Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпинга Эрон билан можарони ҳал этишда кўмаклашгани учун миннатдорлик билдирди.
Трамп “Эроннинг денгиз қамали зудлик билан бекор қилинишини” билдирди ва бепул ўтиш учун Ҳўрмуз бўғозини очишга “рухсат берди”.
Эроннинг 20 йилга уранни бойитишни тўхтатиши ҳақидаги музокаралар ҳали давом этмоқда, бироқ Вашингтон Эроннинг 15 йилга воз кечишига ҳам рози.
АҚШ ҳозирча Эроннинг ядро ёнилғисини олиб қўйиш билан шуғулланмайди. “Биз ядро чанги билан кейинроқ, киришга ва бунга тайёр бўлганимизда шуғулланамиз. Мен келаси бир ёки икки ой ичида деган бўлардим, шошаётган жойимиз йўқ”, - деди Трамп.
Агар Эрон билан якуний келишувга эришилмаса, АҚШ ёки унга қарши ҳарбий амалиятни бошлайди, ёки Яқин Шарқнинг 20 фоиз даромади эвазига “унинг қўриқчиси” ролини ўз зиммасига олади.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан битимни Қўшма Штатлар учун катта ғалаба деб атади. Унинг сўзларига кўра, келишувга эришиш Яқин Шарқни келаси 50 йилга ўзгартириб юбориши мумкин. “Бу уришга нуқта қўяди, бу Яқин Шарқни инвестициялар учун янада жозибадор қилади. Бу гуллаб-яшашни ва Америка халқи учун энергия учун янада паст нархларни англатади”, - деди Вэнс.
Трамп АҚШ ва Эрон тузадиган келишув Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни қониқтиришини маълум қилди.
Эрон томони баёнотлари
Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Козим Ғарибободий “ўзаро англашув меморандуми матни якунлангани ва расмий имзолаш жума куни Швейцарияда бўлиб ўтишини” маълум қилди.
“Mehr” агентлиги Эрон ва АҚШ ўртасида келишув имзолангандан кейин Ҳўрмуз бўғози 30 кун ичида тўлиқ очилишини хабар қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, бир ой ичида Вашингтон Эрон портлари қамалини бекор қилиш ва мамлакат билан чегарадош ҳудудлардан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади.
Қолаверса, АҚШ музокараларнинг якуни босқичини ўтказиш даврида Эронга қарши янги санкциялар этиш эмаслик, Яқин Шарққа янги кучларини жўнатмаслик мажбуриятини олади. Шу билан бирга, ўт очишни тўхтатиш зудлик билан ва барча фронтларда, жумладан, Ливанда кучга кириши шарт.
Шунингдек, “Mehr” маълумотларига кўра, АҚШ музокараларнинг якуни босқичи бошланишига қадар Эроннинг 12 млрд долларлик активини блокдан чиқариши шарт. Кейин яна шунча 60 кун ичида қайтарилади. Бироқ Вашингтон бу маълумот рад этмоқда.
Эрон унга етказилган зарарни 300 млрд долларга баҳолади, мамлакатни қайта тиклаш режасини АҚШ ва унинг иттифоқчилари тақдим этиши шарт.
Эрон ва АҚШ эришилган келишувни амалга оширишни назорат қилиш механизмини яратиш тўғрисида келишиб олди, унинг низомлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияси билан мустаҳкамланади.
Ғарибободий сўзларига кўра, 60 кунлик сулҳ давомида томонлар Эрондан санкцияларни олиб ташлаш, унинг ядро дастури, мамлакатни қайта тиклаш ва унинг иқтисодий ривожланиши каби масалаларни муҳокама қилади.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари музокаралар бошланиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқлигини урғулади, хусусан, ҳарбий амалиятнинг тўхталиши, Ҳўрмуз бўғози қамали бекор қилиниши ҳамда Эрон активларининг блокдан чиқарилиши.
Битим имзоланиши
“The New York Times” газетаси маълумотига кўра, Женевадаги имзолаш маросимида Эрон томонидан Мажлис (парламент) раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Америка томонидан вице-президент Жей Ди Вэнс иштирок этади.
Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувга эришишни олқишлади ва уни “можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлидаги муҳим қадам”деб атади. Гутерриш БМТ барқарор ва кенг қамровли тинчликка эришишда томонларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.
