Эрон АҚШ билан тинчлик битими бандларини очиқлади

© AP Photo / Ryan MurphyФлаги Ирана и США
Флаги Ирана и США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2026
Oбуна бўлиш
Келишув лойиҳаси урушни зудлик билан тугатиш, АҚШ қўшинларини олиб чиқиш, Эрон ишларига аралашмаслик, денгиз қамалини бекор қилиш кабиларни ўз ичига олади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишув меморандуми лойиҳаси эълон қилинди.

Эроннинг “Mehr” агентлиги хабарига кўра, ҳужжат 14 та банддан иборат.

Лойиҳа, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Барча фронтларда, жумладан, Ливанда ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан ва тўлиқ тўхтатилади;
АҚШ Эрон суверенитетини ҳурмат қилади ва ички ишларига аралашмайди;
30 кун ичида денгиз қамали тўлиқ бекор қилинади;
АҚШ қўшинлари Эрон билан чегарадош ҳудудлардан олиб чиқилади;
Ҳўрмуз бўғози 30 кун ичида Эрон шартлари асосида қайта очилади;
Эрон нефти ва нефть-кимё маҳсулотларига киритилган санкциялар бекор қилинади;
АҚШ ва иттифоқчилар Эронни тиклаш учун камида 300 млрд долларлик дастур тақдим этади;
Эрон ўз навбатида Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома доирасида ядро қуроли ишлаб чиқармаслик мажбуриятини тасдиқлайди;
Музокаралар бошланганидан сўнг АҚШ музлатилган активларнинг 12 млрд долларни қайтаради;
Музокаралар давомида янги санкциялар жорий этилмайди;
Якуний келишув БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси билан тасдиқланади.
60 кун ичида томонлар ядро масаласи бўйича якуний келишувга эришиш учун музокаралар олиб боради.
11 июн куни АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон урушни тугатиш тўғрисида келишиб олгани ва фақат шартномани имзолаш қолганини маълум қилди.
“Тез орада имзолаймиз. Ҳужжатлар якуний тайёргарлик босқичида”, - деди у.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари келишув имзоланиши шу ҳафта охирида содир бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Кейинчалик Эрон ТИВ вакили Исмоил Бақоий АҚШ билан тинчлик шартномаси матни устида иш асосий бандлар бўйича деярли якунланганини айтди.
Эсминец USS Michael Murphy (DDG 112) запускает крылатые ракеты Томагавк по нескольким целям в Иране - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Сулҳ тугадими? АҚШ ва Эрон урушни қайта бошлади
Янгиликлар лентаси
0