https://sputniknews.uz/20260615/albaniya-germaniya-ozbekiston-58346794.html
Албания ва Германия президентлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Албания ва Германия президентлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистоннинг бу мамлакатлар билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. 15.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-15T14:40+0500
2026-06-15T14:40+0500
2026-06-15T14:40+0500
сиёсат
ўзбекистон
германия
албания
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39451184_0:100:1280:820_1920x0_80_0_0_cff3e14ab7aff09a8f708ba7888d60cd.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Албания президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида 16-17 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.Таъкидланишича, савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика ва туризм каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ҳам кўриб чиқилади.Халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, кўп томонлама платформалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.Ташриф дастури доирасида Байрам V Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этадиГермания президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташрифи 17-18 июнь кунларига режалаштирилган.Ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади. Ўзбекистон – Германия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига кўра, томонлар савдо, саноат кооперацияси, энергетика ва “яшил” технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилади.Музокаралар доирасида бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш ҳамда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшимча суръат бағишлайдиган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260610/toshkent-xalqaro-investitsiya-forumi-58235557.html
ўзбекистон
албания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39451184_206:73:1094:739_1920x0_80_0_0_2f2ae45209444178d7ef3888b018b747.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, германия, албания
сиёсат, ўзбекистон, германия, албания
Албания ва Германия президентлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистоннинг бу мамлакатлар билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Албания президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида 16-17 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабар берди. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Таъкидланишича, савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика ва туризм каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ҳам кўриб чиқилади.
Халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, кўп томонлама платформалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
Ташриф дастури доирасида Байрам V Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташрифи 17-18 июнь кунларига режалаштирилган.
Ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади. Ўзбекистон – Германия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига
кўра, томонлар савдо, саноат кооперацияси, энергетика ва “яшил” технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Музокаралар доирасида бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш ҳамда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшимча суръат бағишлайдиган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.