Президент соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади
Oбуна бўлиш
Республика босқичида 1-ўринни эгалланганлар БҲМнинг 600 баравари (247,2 млн сўм) миқдорида мукофот пули олади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонда президент соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Мазкур Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ўртасида “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танловини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаблар ҳар йили 1 январдан 1 февралга қадар махсус платформада рўйхатдан ўтади ҳамда мактаб терма жамоаси таркибини белгилайди.
Танлов 3 босқичда ўтказилади:
- туман босқичи – ҳар йили 1 апрелгача тумандаги мактаб терма жамоалари ўртасида;
- ҳудудий босқич– ҳар йили 1 июлгача туман босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлган мактаб терма жамоалари ўртасида;
- республика босқичи – ҳар йили 1 октябргача ҳудудий босқичда 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлган мактаб терма жамоалари ўртасида.
Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан мукофотланади:
- туман (шаҳар) босқичида 1-ўрин – БҲМнинг 200 баравари (84,4 млн сўм), 2-ўрин – БҲМнинг 150 баравари (61,8 млн сўм), 3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари (41,2 млн сўм) миқдорида;
- ҳудудий босқичда 1-ўрин – БҲМнинг 300 баравари (123,6 млн сўм), 2-ўрин – БҲМнинг 250 баравари (103 млн сўм), 3-ўрин – БҲМнинг 200 баравари (82,4 млн сўм) миқдорида;
- республика босқичида 1-ўрин – БҲМнинг 600 баравари (247,2 млн сўм), 2-ўрин – БҲМнинг 450 баравари (185,4 мл сўм), 3-ўрин – БҲМнинг 300 (123,6 млн) баравари миқдорида.