Алпомишдан Кунтуғмишгача: Самарқандда бахшилар танлови якунланди

© SputnikВ Самарканде подвели итоги конкурса бахши "Мелодии Кошрабада"
В Самарканде подвели итоги конкурса бахши Мелодии Кошрабада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Oбуна бўлиш
Қўшработ туманида ўтган “Қўшработ навоси — 2026” танлови мамлакатнинг турли ҳудудларидан 50 нафардан ортиқ бахши ва достончини жамлади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида “Қўшработ навоси — 2026” бахшилар танлови якунланди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ушбу танлов мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 50 нафардан ортиқ достон ижрочисини бир саҳнага жамлади. Бир неча кун давом этган танловда мумтоз халқ достонлари, кичик эпик асарлар ва бахшичилик санъатининг турли йўналишлари намойиш этилди.
Саҳнада “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Кунтуғмиш” каби халқ оғзаки ижодининг машҳур намуналари янгради.
Иштирокчилар нафақат достонларни ижро этиш маҳорати, балки овоз, услуб, саҳна маданияти ва анъанавий ижро мактабларини сақлаб қолиш борасида ҳам беллашдилар.
Танловда халқ достончилигининг турли мактаблари ва ижро услублари тақдим этилди. Бу эса томошабинларга Ўзбекистонда бахшичилик анъаналари ҳануз тирик ва ранг-баранг эканини яна бир бор кўрсатди.
Якунларга кўра, ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда 1,5 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача пул мукофотлари билан тақдирланди.
Бош соврин — Гран-при ва 10 миллион сўмлик ваучерларни 10–19 ёшлилар ўртасида Илҳом Раҳимов, 20 ёш ва ундан катталар йўналишида эса Дониёр Тошмуродов қўлга киритди.
Искусство каракалпакского кобыза включили в Список срочной охраны ЮНЕСКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
Қорақалпоқ қўбиз санъати ЮНЕСКО номоддий мероси рўйхатига киритилди
Янгиликлар лентаси
0