Реестрдаги ёш оилалар ижара харажатларини қоплаш учун онлайн ариза юбориши мумкин

© Sputnik / Бахром Хатамов Узбекский сум
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2026
Oбуна бўлиш
Компенсация 12 ойгача муддатга ажратилади ҳамда ҳар ой ижара тўловининг 50 фоизигача қисми қопланади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонда “Ижтимоий реестр”га киритилган ёш оилалар учун турар жой ижараси харажатларини қоплаш бўйича онлайн хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.
Энди ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилалар my.gov.uz портали ёки унинг мобил иловаси орқали ижара харажатларини қоплаш учун онлайн ариза юбориши мумкин. Хизмат ортиқча ҳужжатлар ва навбатларсиз масофадан туриб фойдаланиш имконини беради.
Амалдаги тартибга кўра, компенсация 12 ойгача муддатга ажратилади ҳамда ҳар ой ижара тўловининг 50 фоизигача қисми қопланади.
Бунда Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача, бошқа ҳудудларда эса БҲМнинг 2 бараваригача маблағ тўланади. Компенсация пули ҳар ой ариза берувчининг ижтимоий картасига ўтказиб берилади.
Маълум қилинишича, уй эгаси ва ижарага олувчи ёш оила ўзаро яқин қариндош бўлса, компенсация тайинлаш автоматик равишда рад этилади.
Шунингдек, бу ёрдамни олувчи ёш оилалар 12 ой давомида волонтёрлик лойиҳаларида қатнашиши, “Мутолаа” лойиҳаси доирасида ҳар ой камида битта китоб ўқиши ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги камида битта танлов ёки мусобақада иштирок этиши лозим.
Бизнесмен показывает клиенту, где подписать документ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Ёшларга 100 млн сўмгача имтиёзли кредит берилади
Янгиликлар лентаси
0