Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Қандай чоралар ЕОИИда инфляцияни жиловлашга ёрдам беради – эксперт фикри

© Sputnik / Александр КондратюкФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2026
Oбуна бўлиш
Истеъмол кредитларини рағбатлантиришдан кўра ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзли кредитларга устувор аҳамият бериш керак.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида инфляцияни биринчи навбатда ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш орқали жиловлаш керак. Бу ҳақда Қирғизистон саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи президенти Данил Ибраев маълум қилди, дея ёзади Sputnik Қирғизистон.
Ибраевнинг таъкидлашича, истеъмол кредитларини рағбатлантиришдан кўра ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзли кредитларга устувор аҳамият бериш керак. Бу қишлоқ хўжалиги ҳам, саноат корхоналарига ҳам тегишли
У ЕОИИ мамлакатлари бугунги кунда истеъмол саватига киритилган товарларнинг катта қисмини ишлаб чиқараётганини ва Қирғизистон ҳар йили ўз ишлаб чиқариш ҳажмини ошираётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, экспертнинг фикрига кўра, нафақат импорт ўрнини босишга, балки иттифоқ мамлакатлари рақобатдош устунликларга эга бўлган соҳаларни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратиш лозим.
Ибраевнинг фикрича, инфляцияга қарши кураш ишлаб чиқарилаётган товарлар ассортиментини кенгайтириш ва рақобат муҳитини ривожлантиришга асосланган бўлиши керак.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг роли ҳақида гапираётиб, у иттифоқ мамлакатлари ўртасида кооперация лойиҳаларини изчил ривожлантираётганини, шунингдек, электр энергияси ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорларини шакллантириш устида иш олиб бораётганини, бу ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Внешнеторговый_оборот_Узбекистана_со_странами_ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдоси кўрсаткичлари
Янгиликлар лентаси
0