Интиқиб кутилган: Самарқандда Россия Катта театрининг опера труппаси концерт берди

© SputnikВ Самарканде выступила оперная труппа Большого театра России
В Самарканде выступила оперная труппа Большого театра России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Дунёнинг етакчи мусиқали театрларидан бирининг чиқиши шаҳар маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлиб, афсонавий майдонда кўплаб томошабинларни жамлади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Самарқанд аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун Россияда хизмат кўрсатган, халқ артистлари, машҳур қўшиқчилар ва созандалар гала-концерт берди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
© Sputnik / корреспондент SputnikВ Самарканде выступила оперная труппа Большого театра России
В Самарканде выступила оперная труппа Большого театра России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2026
В Самарканде выступила оперная труппа Большого театра России
Томошабинларни Катта театрнинг (Большой театр) етакчи солистлари ўз санъатлари билан хушнуд қилишди: Динара Алиева, Анна Аглатова (сопрано), Агунда Кулаева (меццо-сопрано), Олег Долгов (тенор), Константин Шушаков (баритон) ва Владислав Попов (бас). Энг асосийси — бутун концерт давомида дунёга машҳур маэстро Валерий Гергиев дирижёрлик қилди.
“Самарқандга йўл олаётиб, томошабинлар ажойиб ва буюк классикани кутаётганидан келиб чиқдик, шу боис репертуарни синчковлик билан саралаб олдик. Бизнинг дастуримизда – француз, австрия-немис, итальян ва, албатта, рус муаллифлари. Дастур ғоят бой. Концертимиз ўтган майдонни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Регистон кишини ўзига афсун айлайди, илҳомлантиради ва руҳан бойитади”, - деди Россия Катта театрининг бош дирижёри Валерий Гергиев.
Регистоннинг импровизация қилинган саҳнасидан рус ва жаҳон опера классиклари ариялари, саҳналар кўринишлари ва симфоник парчалари янгради.
Бу ерда Михаил Глинка, Пёрт Чайковский, Николай Римский-Корсаков, Джоаккино Россини, Джузеппе Верди, Джакомо Пуччини, Франц Легарь, Шарль Гуно, Имре Кальман ва Жорж Бизенинг асарлари намойиш этилди.
Чиқиш пайтидаги ўз ҳиссиётлари билан Россия давлат академик катта театри опера қўшиқчиси Динара Алиева ҳам ўртоқлашди.

“Мени ҳис-туйғулар чулғаб олди, чунки Регистонда мисли кўрилмаган куч ва кучли жўшқинлик ҳис этилади. Бизга, артистларга эса, бу ҳамиша ғоят муҳим. Бундай майдондаги концерт, шубҳасиз, нафақат томошабинлар, балки биз, ижрочилар учун ҳам муҳим бўлди. Самарқандда мен Иоланта ариясини ижро этдим, тенор Олег Долгов билан дуэт куйладим. Ва албатта, Сильва партияси ва “Тақдир кучи” операсидан Леонора арияси янгради”, - деди у.

2,5 минг нафарга яқин томошабинни жамлаган Катта театр гала-концерти уч блокка ажратилди: рус, хорижий опера ва симфония мусиқаси дурдоналари
Кеча опера труппасининг кутилмаган, ноодатий чиқиши билан якунланди. Улар машҳур “Подмосковние вечера” қўшиғини самарқандча уйғунлик билан куйлашди.
“Бу ажойиб тарихий шаҳардалигимдан бахтиёрман. Хотирамда Самарқанд тарихини янгиладим, Айтганча, ҳақиқатга мос келувчи Верешагин суратларини ёдга олдим. Бу ерда мен ички уйғунлик ва руҳий осойишталикни ҳис этдим. Гўёки бари ўз ўрнига тушгандай”, - дея таъкидлади Катта театр солисти Агунда Кулаева.
Концерт Россия Катта театрининг 250 йиллигига бағишланган халқаро дастурнинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу кеча Самарқанднинг бой тарихий мерос ва жаҳон санъатини бирлаштирган йирик халқаро маданий тадбирлар майдони сифатидаги алоҳида ролини яна бир бор таъкидлади.
В Мариинском театре состоялся показ оперы Tamerlano Г. Ф. Генделя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
“Темирлано” операси Петербургда катта қизиқиш билан қарши олинди
Янгиликлар лентаси
0