https://sputniknews.uz/20260612/samarqand-58302065.html
Самарқанд вилоятида рус тилидан тест топшириш маркази очилади
Самарқанд вилоятида рус тилидан тест топшириш маркази очилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Санк-Петербургда мигрантларга оид қатор келишувларга эришди. 12.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-12T15:49+0500
2026-06-12T15:49+0500
2026-06-12T15:49+0500
мигрантлар
миграция
ўзбекистон
россия
санкт-петербург
рус тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/19/15479212_0:160:3076:1890_1920x0_80_0_0_6915111c39441b23f9563e23adcf9893.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятида рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тест синовларини ўтказиш маркази очилади. Тегишли келишувга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасида эришилди.Таъкидланишича, “Бронка Групп” ва “Южный” миграция марказлари раҳбарияти Ўзбекистон билан ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, кадрлар тайёрлаш ҳамда фуқароларга хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини такомиллаштириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.Музокаралар якунлари бўйича марказларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонаси билан ҳамкорликда ватандошларга ахборот кўмагини кучайтириш бўйича келишувларга эришилди.Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти инсон ҳуқуқлари ҳамда бола ҳуқуқлари бўйича вакиллари, шунингдек, Халқаро адвокатлар коллегияси раҳбарияти билан учрашувлар якунлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва тезкор ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга оид келишувларга эришилди.Ташриф доирасида делегация Ленинград вилояти Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ҳам бўлиб, у ерда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган шароитлар билан танишди.Муассаса раҳбарияти билан зарур ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва фуқароларнинг Ватанга тезроқ қайтарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.ТИВ Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга консуллик кўмагини кўрсатиш масалалари мамлакат бош консулхонаси доимий назоратида эканини қўшимча қилди.Эслатамиз, ҳозир ташкиллаштирилган тартибда Россияга ишга кетаётганлар Тошкентда рус тилидан имтиҳон топшириб, сертификат олишлари мумкин.
https://sputniknews.uz/20260404/patent-uchun-sertifikat-toshkentda-rus-tilidan-imtihonni-qaerda-topshirish-mumkin-56713140.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/19/15479212_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_5a69815ea3a9fb3d80b650c26f36d345.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлар, миграция, ўзбекистон, россия, санкт-петербург, рус тили
мигрантлар, миграция, ўзбекистон, россия, санкт-петербург, рус тили
Самарқанд вилоятида рус тилидан тест топшириш маркази очилади
Ўзбекистон делегацияси Санк-Петербургда мигрантларга оид қатор келишувларга эришди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятида рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тест синовларини ўтказиш маркази очилади. Тегишли келишувга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасида эришилди.
“Ташрифнинг муҳим натижаларидан бири сифатида Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассосиацияси билан Самарқанд вилоятида рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тест синовларини ўтказиш марказини очиш ҳақида келишувга эришилди”, - дейилади ТИВ
хабарида.Таъкидланишича, “Бронка Групп” ва “Южный” миграция марказлари раҳбарияти Ўзбекистон билан ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, кадрлар тайёрлаш ҳамда фуқароларга хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини такомиллаштириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.
Музокаралар якунлари бўйича марказларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонаси билан ҳамкорликда ватандошларга ахборот кўмагини кучайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти инсон ҳуқуқлари ҳамда бола ҳуқуқлари бўйича вакиллари, шунингдек, Халқаро адвокатлар коллегияси раҳбарияти билан учрашувлар якунлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва тезкор ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга оид келишувларга эришилди.
Ташриф доирасида делегация Ленинград вилояти Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ҳам бўлиб, у ерда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган шароитлар билан танишди.
Муассаса раҳбарияти билан зарур ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва фуқароларнинг Ватанга тезроқ қайтарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.
ТИВ Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга консуллик кўмагини кўрсатиш масалалари мамлакат бош консулхонаси доимий назоратида эканини қўшимча қилди.
Эслатамиз, ҳозир ташкиллаштирилган тартибда Россияга ишга кетаётганлар Тошкентда рус тилидан имтиҳон топшириб, сертификат
олишлари мумкин.