Патент учун сертификат: Тошкентда рус тилидан имтиҳонни қаерда топшириш мумкин?
© Sputnik
Oбуна бўлиш
2026 йил бошидан бери 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Россияда ишлаш учун имтиҳон топширди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ташкиллаштирилган тартибда Россияга ишга кетаётганлар Тошкентда рус тилидан имтиҳон топшириб сертификат олишлари мумкин.
Тестлар Тошкентда – Россия Халқлар Дўстлиги Университети (РХДУ) ваколатхонасида бўлиб ўтмоқда. Имтиҳон рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини ўз ичига олади.
Марказ маълумотларига кўра, номзодларнинг қарийб 67% тестдан муваффақиятли ўтмоқда. Сертификатни имтиҳон топширилган куни олиш мумкин, имтиҳоннинг ўзи эса ҳар куни уч сменада ўтказилади.
МУҲИМ: Ҳозирча ушбу имтиҳонни фақат ташкиллаштирилган тартибда ишга кетаётган, иш берувчилар томонидан танлаб олинган номзодлар топширмоқда, бироқ яқин вақт ичида онлайн платформа орқали мустақил рўйхатдан ўтиш имконияти ҳам пайдо бўлади.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон лавҳасида