https://sputniknews.uz/20260612/narkojinoyatlar-58289383.html
Наркожиноятларга қарши жазо кучайтирилади
Наркожиноятларга қарши жазо кучайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда интернет орқали наркотик моддалар айланмасини чеклашга қаратилган янги қонунчилик чоралари жорий этилади. Лойиҳа доирасида наркожиноятларга қарши курашда 14 та давлат органининг ваколатлари белгиланади, барча жараёнлар электрон назорат тизимига ўтказилади.
2026-06-12T10:35+0500
2026-06-12T10:35+0500
2026-06-12T10:35+0500
жамият
ўзбекистон
наркотик моддалар
наркотик
гиёҳванд моддаларга қарши
гиёҳванд моддалар
жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45812427_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_0b91ec58bb3ad72524437d9e36ff48b8.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тақдимот билан танишди.Янги қонун билан Жиноят кодексига “Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар” номли янги боб киритилмоқда, бу орқали аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигига таҳдид солаётган хавфли қилмишлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш кўзда тутилган.Наркожиноятларнинг замонавий усул ва шакллари инобатга олиниб, ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш, наркотикларнинг ноқонуний муомаласига раҳнамолик қилиш, бангихона ташкил этиш каби қилмишлар учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, 10 тадан ортиқ хавфли қилмиш бўйича жазо чоралари оғирлаштирилади.Давлат раҳбари ушбу қонун наркожиноятчиликка қарши курашишни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини ҳимоя қилишда муҳим ҳуқуқий асос бўлишини таъкидлади ҳамда уни имзолади.Тақдимотда “Наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида ҳам ахборот берилди.Таъкидланишича, сўнгги йилларда нарковазият жиддий ўзгариб, анъанавий гиёҳвандлик воситаларининг ўрнини синтетик наркотиклар эгалламоқда.Уларни тарқатиш усуллари ҳам ўзгариб, асосан, интернет орқали контактсиз шаклда амалга оширилмоқда. Шунингдек, мамлакат ичкарисида яширин лабораториялар пайдо бўлаётгани ушбу соҳада ҳуқуқий ва ташкилий механизмларни тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.Янги қонун лойиҳасида давлат сиёсатининг 7 та асосий йўналиши белгиланмоқда. Улар орасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларда “гиёҳвандликка қарши иммунитет”ни шакллантириш, интернет орқали содир этилаётган наркожиноятларга барҳам бериш, гиёҳвандликнинг барвақт профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация тизимини такомиллаштириш каби чоралар мавжуд.Лойиҳада наркотиклар айланмаси, гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишда бевосита иштирок этувчи 14 та давлат органининг вазифа ва ваколатлари аниқ белгиланиши назарда тутилган. Қонуний муомаладаги моддалар устидан давлат назорати кучайтирилиб, уларни олиб киришдан тортиб, реализация қилишгача бўлган жараёнлар узлуксиз электрон назорат қилинади.Прекурсорлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласини қатъий тартибга солишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада электрон назорат тизимини жорий этиш, ноқонуний ҳолатларга қарши идоралараро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20260420/mirziyoev-narkotahdidlar-forum-murojaat-56991700.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45812427_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_c768eb875773a4f17c8144b322272603.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, наркотик моддалар, наркотик, гиёҳванд моддаларга қарши, гиёҳванд моддалар, жавобгарлик
жамият, ўзбекистон, наркотик моддалар, наркотик, гиёҳванд моддаларга қарши, гиёҳванд моддалар, жавобгарлик
Наркожиноятларга қарши жазо кучайтирилади
Интернет орқали наркотик моддалар айланмасини чеклашга қаратилган янги қонунчилик чоралари жорий этилади
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тақдимот билан
танишди. Янги қонун билан Жиноят кодексига “Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар” номли янги боб киритилмоқда, бу орқали аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигига таҳдид солаётган хавфли қилмишлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш кўзда тутилган.
Наркожиноятларнинг замонавий усул ва шакллари инобатга олиниб, ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш, наркотикларнинг ноқонуний муомаласига раҳнамолик қилиш, бангихона ташкил этиш каби қилмишлар учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, 10 тадан ортиқ хавфли қилмиш бўйича жазо чоралари оғирлаштирилади.
Давлат раҳбари ушбу қонун наркожиноятчиликка қарши курашишни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини ҳимоя қилишда муҳим ҳуқуқий асос бўлишини таъкидлади ҳамда уни имзолади.
Тақдимотда “Наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида ҳам ахборот берилди.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда нарковазият жиддий ўзгариб, анъанавий гиёҳвандлик воситаларининг ўрнини синтетик наркотиклар эгалламоқда.
Уларни тарқатиш усуллари ҳам ўзгариб, асосан, интернет орқали контактсиз шаклда амалга оширилмоқда. Шунингдек, мамлакат ичкарисида яширин лабораториялар пайдо бўлаётгани ушбу соҳада ҳуқуқий ва ташкилий механизмларни тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Янги қонун лойиҳасида давлат сиёсатининг 7 та асосий йўналиши белгиланмоқда. Улар орасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларда “гиёҳвандликка қарши иммунитет”ни шакллантириш, интернет орқали содир этилаётган наркожиноятларга барҳам бериш, гиёҳвандликнинг барвақт профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация тизимини такомиллаштириш каби чоралар мавжуд.
Лойиҳада наркотиклар айланмаси, гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишда бевосита иштирок этувчи 14 та давлат органининг вазифа ва ваколатлари аниқ белгиланиши назарда тутилган. Қонуний муомаладаги моддалар устидан давлат назорати кучайтирилиб, уларни олиб киришдан тортиб, реализация қилишгача бўлган жараёнлар узлуксиз электрон назорат қилинади.
Прекурсорлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласини қатъий тартибга солишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада электрон назорат тизимини жорий этиш, ноқонуний ҳолатларга қарши идоралараро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.