Мирзиёев наркотаҳдидлар бўйича форумга мурожаат йўллади: асосий рақамлар ва таклифлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев (архивное фото)
Президент Шавкат Мирзиёев (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2026
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган форум иштирокчиларига мурожаатида наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича рақамлар ва янги ташаббусларни келтирди
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мурожаатда давлат раҳбари дунё ва Ўзбекистондаги вазиятга доир рақамларни келтириб, бир қатор ташаббусларни илгари сурди.
Унинг сўзларига кўра:
дунёда 300 миллиондан ортиқ одам гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб қолган;
ҳар йили 600 мингга яқин инсон бу иллат қурбонига айланмоқда;
Ўзбекистонда сўнгги йилларда соҳада 20 дан ортиқ қонун ҳужжати қабул қилинган;
2024 йилда наркотикларга қарши курашиш бўйича миллий стратегия тасдиқланган;
нарко-жиноятларни аниқлаш кўрсаткичи 2,5 баробарга ошган;
мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари ҳажми 2 баробарга кўпайган;
йўқ қилинган синтетик наркотиклар 7 баробарга ошган;
ўтган йили 15 мингдан зиёд нарко-жиноят фош этилган;
қарийб 3,5 тонна гиёҳвандлик воситалари, жумладан 120 килограмм синтетик наркотиклар йўқ қилинган;
14 та яширин нарко-лаборатория ва 72 та йирик интернет-дўкон фаолиятига чек қўйилган;
бундай жиноятларнинг учдан бири ёшлар томонидан содир этилмоқда;
“Анти-Нарко” волонтёрлик ҳаракати 17 мингдан ортиқ ёшни бирлаштирган.
Президент қуйидаги таклифларни ҳам билдирди:
ҳуқуқ-тартибот идоралари учун сунъий интеллект асосида ишлайдиган ягона рақамли платформа яратиш;
крипто-биржалар учун мажбурий идентификация стандартларини бирхиллаштириш;
оффшор юрисдикциялар билан маълумот алмашинувини кучайтириш;
“номаълум манба” маблағларини автоматик блоклаш механизмларини жорий этиш;
ноқонуний маблағлар ҳаракатини аниқлайдиган “халқаро рақамли қора код” тизимини ишлаб чиқиш;
синтетик наркотикларга ружу қўйган беморларни даволаш бўйича умумий стандартлар ишлаб чиқиш;
Марказий Осиё Наркологлар ассоциациясини тузиш ва унинг бош офисини Самарқандда жойлаштириш;
нарко-трафик хавфи юқори бўлган ҳудудлар учун махсус ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш.
Форумда БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раҳбарияти вакиллари, шунингдек халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар вакилларидан иборат 500 га яқин иштирокчи қатнашмоқда.
Президент Самарқанд декларацияси бу йўналишдаги халқаро ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Туристический центр в Самарканде принял за полгода более 40 тысяч гостей   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2026
Самарқандда БМТ билан ҳамкорликда наркотаҳдидлар бўйича глобал форум бўлади
Янгиликлар лентаси
0