Болаларга автомобилни бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

© Sputnik / Бахром ХатамовЗа рулем автомобиля
За рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2026
Oбуна бўлиш
Президент йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга оид таклифларни маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда болаларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Бу масала президент Шавкат Мирзиёев танишган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тақдимотда муҳокама қилинди.
Тақдимотда айрим фуқаролар вояга етмаганларга автомобил ва бошқа транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериётгани, бунинг оқибатида йўлларда ўлим ва оғир тан жароҳатлари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётгани қайд этилди.
Шу муносабат билан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, оғир оқибатли аварияларнинг олдини олиш ҳамда бундай ҳолатларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Муҳокамалар давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, айниқса, вояга етмаганларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўймаслик бўйича янги ёндашувларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, йўлларда инсон ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Искусственное озеро близ города Ашхабада. 1967 год. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Пахтачида 8 киши минган электромопед каналга қулаб тушди — 4 нафари ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0