Пахтачида 8 киши минган электромопед каналга қулаб тушди — 4 нафари ҳалок бўлди

© Sputnik / Лев Устинов / Медиабанкка ўтишИскусственное озеро близ города Ашхабада. 1967 год.
Искусственное озеро близ города Ашхабада. 1967 год. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Oбуна бўлиш
Пахтачи туманида юк ташишга мўлжалланган электромопед 8 киши, жумладан, 6 нафар бола билан каналга қулаб тушди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти Пахтачи туманида юк ташишга мўлжалланган электромопед Нарпай каналига қулаб тушди. Унда 8 киши бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 31 май куни соат 20:25 атрофида Пахтачи тумани “Украч” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, электромопед ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
ФВВ маълумотига кўра, қутқарувчилар воқеа жойига етиб борганида каналга тушиб кетган 8 кишидан 4 нафари аҳоли томонидан қутқариб қолингани аниқланган.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида қолган 4 нафар фуқаро ҳалок бўлгани маълум бўлди.
Суриштирув давомида аниқланишича, 1984 йилда туғилган фуқаро юк ташишга мўлжалланган электромопедга турмуш ўртоғи, ўзи ва қўшни хонадондан 6 нафар вояга етмаган болани миндирган.
Ҳозир туман прокуратураси, ИИБ ва ФВБ ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Горы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Оҳангарон тоғларида йўқолган 4 ёшли бола қорлар орасидан топилди
Янгиликлар лентаси
0