Оҳангарон тоғларида йўқолган 4 ёшли бола қорлар орасидан топилди

© Sputnik / Бахром ХатамовГоры в Узбекистане
Горы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Oбуна бўлиш
Қутқарувчилар тун ярмида Оҳангарон тумани қорли тоғларида қаровсиз қолган 4 ёшли болани топиб, уни оиласига соғ-саломат қайтарди
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани тоғларида йўқолиб қолган 4 ёшли бола ФВВ қутқарувчилари томонидан 6,5 соатли қидирувдан сўнг тирик ҳолда топилди.
ФВВ маълумотига кўра, 13 апрель куни олти кишидан иборат оила дам олиш учун тоғга чиққан. Сайр вақтида катталар соат 17:00 ларда тоғ чўққисидаги қорларни кўриш учун юқорига кўтарилган, кейин эса болани унутиб, шу ерда қолдирган ҳолда пастга тушиб кетишган. Унинг йўқолгани тахминан 40 дақиқадан кейин маълум бўлган.
Шундан сўнг яқинлари қутқарувчиларга мурожаат қилган. Болани қидириш ишларига ФВВнинг қидирув-қутқарув гуруҳлари жалб этилган ва операция тунгача давом этган.
14 апрель соат 00:20 да бола ота-онаси уни қолдириб кетган жойдан тахминан 3 км узоқликда топилган. Топилган вақтда бола тиззасигача қор ичида жим ҳолда турган бўлган. У яқинларига соғ-саломат топширилган.
Гималаи с вершины горы Эверест в Непале  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Қозоғистон тоғларида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0