Қўпол йўл қоидабузарликлари учун автомобиль мусодара қилиниши мумкин

© Sputnik / Бахром ХатамовЖизнь в Денау
Жизнь в Денау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2026
Oбуна бўлиш
Йўл қоидаларини қўпол равишда бузган шахслар учун йил давомида жарималарни чегирма билан тўлаш имконияти бутунлай бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда қўпол йўл қоидабузарликлари учун транспортни вақтинча олиб қўйиш ёки мусодара қилиш чораларини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) бошлиғи Шерзод Иброҳимов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Иброҳимовнинг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди ва давлат раҳбарига тақдим этилди.
Билдирилган таклифлар:
5 та қўпол йўл қоидабузилиши бўйича автомобилни вақтинча олиб қўйиш маъмурий жавобгарлик чораси жорий этиш;
транспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маҳрум қилинган шахс содир этган йўл безорилиги учун қўшимча равишда автомобилни мусодара қилиш ёки вақтинча олиб қўйиш жазосини жорий этиш;
транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини бериш;
қўпол қоидабузарлар учун жаримани чегирма билан тўлашга бир йиллик чеклов жорий этиш;
транспортни бошқаришга болаларга рухсат бериш, танага шикаст етказиш, ўлимга сабаб бўлганда жиноий жавобгарликка тортиш.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга оид таклифларни маъқуллагани хабар қилинган эди.
За рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2026
Болаларга автомобилни бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Янгиликлар лентаси
0