https://sputniknews.uz/20260611/tiv-jahon-chempionat-58264008.html
ТИВ жаҳон чемпионатига бораётган ўзбекистонлик мухлисларга тавсиялар берди
ТИВ жаҳон чемпионатига бораётган ўзбекистонлик мухлисларга тавсиялар берди
Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролардан маҳаллий қонунчиликка, ҳуқуқ-тартибот идоралари талабларига ва жамоат жойларида умум эътироф этилган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш... 11.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-11T10:13+0500
2026-06-11T10:13+0500
2026-06-11T10:13+0500
спорт
футбол бўйича жч-2026
ўзбекистон
ўзбекистон тив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0b/49838800_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_2ebf624443518760a54a65cf0cd07c3d.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун АҚШ ва Мексикага боришни режалаштираётган фуқароларга қатор тавсиялар берди.Мухлисларга сафар олдидан мезбон давлатларнинг кириш, виза ва миграция талабларини синчиклаб ўрганиш, барча зарур ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини текшириб қўйиш тавсия этилган.Шунингдек, фуқаролардан паспорт ва бошқа муҳим ҳужжатларнинг асл нусхалари ҳамда электрон ва қоғоз нусхаларини сақлаш, маҳаллий қонунчилик ва жамоат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралган.Вазирлик сафар маршрутларини олдиндан режалаштириш, фақат расмий транспорт ва ахборот хизматларидан фойдаланиш ҳамда гавжум жойларда эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилган.ТИВ рухсат этилмаган оммавий тадбирларда қатнашмасликка ҳам чақирган. Фавқулодда вазиятлар, ҳужжатлар йўқолиши ёки бошқа муаммолар юзага келган тақдирда маҳаллий тезкор хизматлар ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатилган.Ташқи ишлар вазирлиги ҳар қандай қонунбузарлик шахсий жавобгарликка олиб келишини эслатиб ўтди. Айрим шахсларнинг номақбул хулқ-атвори Ўзбекистон жамоатчилиги ва умуман мамлакат ҳақидаги тасаввурга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Вазирлик фуқароларнинг хавфсизлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари доимий эътиборда эканини билдириб, зарур ҳолларда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.Футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланади ва 19 июлгача давом этади. Ўйинлар Қўшма Штатлар, Мексика ва Канадада ўтказилади. Ўзбекистон ЖЧ-2026 нинг K гуруҳидан ўрин олган. Рақиблар — Португалия, Колумбия ва Конго.Ўзбекистон илк учрашувини 17 июнь куни Мехикода Колумбияга қарши ўтказади, 23 июнь куни Хьюстонда Португалия билан, 27 июнь куни эса Атлантада Конго ДР билан майдонга тушади. Бу Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионати бўлади.
https://sputniknews.uz/20260610/fabio-kannavaro-58247747.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0b/49838800_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b02c2fe7644b53d075e1e44572aeaf7a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, футбол бўйича жч-2026, ўзбекистон, ўзбекистон тив
спорт, футбол бўйича жч-2026, ўзбекистон, ўзбекистон тив
ТИВ жаҳон чемпионатига бораётган ўзбекистонлик мухлисларга тавсиялар берди
Фуқаролардан маҳаллий қонунчиликка, ҳуқуқ-тартибот идоралари талабларига ва жамоат жойларида умум эътироф этилган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун АҚШ ва Мексикага боришни режалаштираётган фуқароларга қатор тавсиялар
берди.
Мухлисларга сафар олдидан мезбон давлатларнинг кириш, виза ва миграция талабларини синчиклаб ўрганиш, барча зарур ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини текшириб қўйиш тавсия этилган.
Шунингдек, фуқаролардан паспорт ва бошқа муҳим ҳужжатларнинг асл нусхалари ҳамда электрон ва қоғоз нусхаларини сақлаш, маҳаллий қонунчилик ва жамоат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралган.
Вазирлик сафар маршрутларини олдиндан режалаштириш, фақат расмий транспорт ва ахборот хизматларидан фойдаланиш ҳамда гавжум жойларда эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилган.
ТИВ рухсат этилмаган оммавий тадбирларда қатнашмасликка ҳам чақирган. Фавқулодда вазиятлар, ҳужжатлар йўқолиши ёки бошқа муаммолар юзага келган тақдирда маҳаллий тезкор хизматлар ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатилган.
"Барча мухлисларимизни миллий терма жамоамизни муносиб қўллаб-қувватлашга, мезбон мамлакатлар қонун-қоидаларига, жамоат тартибига, маҳаллий анъаналар ва маданиятга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирамиз", — деди ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев.
Ташқи ишлар вазирлиги ҳар қандай қонунбузарлик шахсий жавобгарликка олиб келишини эслатиб ўтди. Айрим шахсларнинг номақбул хулқ-атвори Ўзбекистон жамоатчилиги ва умуман мамлакат ҳақидаги тасаввурга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
"Жаҳон чемпионати каби йирик халқаро спорт мусобақалари даврида Ўзбекистон ва унинг фуқароларига бўлган эътибор янада ортади. Шу боис ҳар бир ватандошимиз хорижда нафақат мухлис, балки Ўзбекистоннинг муносиб вакили сифатида ҳам намоён бўлишини унутмаслиги лозим. Уларнинг маданиятли, масъулиятли ва қонунларга ҳурмат руҳидаги хатти-ҳаракати мамлакатимиз ҳақидаги ижобий тасаввурларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади", — дея қайд этди ТИВ матбуот котиби.
Вазирлик фуқароларнинг хавфсизлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари доимий эътиборда эканини билдириб, зарур ҳолларда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июнь куни бошланади ва 19 июлгача давом этади. Ўйинлар Қўшма Штатлар, Мексика ва Канадада ўтказилади. Ўзбекистон ЖЧ-2026 нинг K гуруҳидан ўрин олган. Рақиблар — Португалия, Колумбия ва Конго.
Ўзбекистон илк учрашувини 17 июнь куни Мехикода Колумбияга қарши ўтказади, 23 июнь куни Хьюстонда Португалия билан, 27 июнь куни эса Атлантада Конго ДР билан майдонга тушади. Бу Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионати бўлади.