Реновация учун уй эгаларининг камида 80% розилиги талаб этилади

© Sputnik / Бахром ХатамовЖилой комплекс в Ташкенте
Жилой комплекс в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Oбуна бўлиш
Уй эгаси реновация лойиҳасини амалга оширишда ўз хоҳишига кўра компенсация олиши ёки ҳисса қўшувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистонда реновация учун уй эгаларининг камида 80% розилиги талаб этилади. Бу “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонунда кўзда тутилган.
Қонунга кўра, ҳуқуқ эгалари билан очиқ муҳокама реновация лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилган кундан эътиборан 2 ой ичида ўтказилади.

Очиқ муҳокамада объектларни реновация лойиҳасига киритиш учун ҳар бир объект эгаларининг камида 4/5 қисмининг нотариал тасдиқланган ёзма розилигини олиш реновацияни амалга оширишнинг мажбурий шартларидан биридир.

Ҳуқуқ эгаси реновация лойиҳасини амалга оширишда ўз хоҳишига кўра компенсация олиши ёки ҳисса қўшувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
Компенсация қуйидаги шаклларга эга бўлган кетма-кетликда бўлиши мумкин:
шаҳарсозлик реновацияси амалга ошириладиган ҳудудда янги қуриладиган турар ва нотурар жой тоифасидаги объектни мулк қилиб бериш;
бошқа жойдан турар ва нотурар жой тоифасидаги объектни мулк қилиб бериш;
пул маблағлари;
келишув битимида назарда тутилган бошқа шакллар.
Маълумот учун: ҳуқуқ эгаси – шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларининг эгалари бўлган жисмоний ёки юридик шахс.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 1,4 миллион хонадонни ўз ичига олган 42 мингдан ортиқ кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, уларнинг қарийб 74 фоизи 1991 йилгача қурилган. Реновация доирасида 17 мингта эски 2−3 қаватли уйлар (тахминан 255 минг хонадон) ўрнига муҳандислик, ижтимоий инфратузилма ва яшил ҳудудларга эга бўлган замонавий 7−9 қаватли уйлар қуриш режалаштирилган.
Вид на город Ташкент с высоты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Ўзбекистонда реновация тўғрисидаги қонун имзоланди
Янгиликлар лентаси
0