Ўзбекистонда реновация тўғрисидаги қонун имзоланди

© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Реновация доирасида 17 мингта эски уйлар ижтимоий инфратузилма ва яшил ҳудудларга эга бўлган замонавий уйлар қуриш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистонда “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Қонунга кўра, шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлади:
Қонунга кўра, шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлади:
шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жойларнинг эскирганлиги, яшаш ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб, авария ҳолатига келиб қолганлиги;
ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир қиладиган ҳолатларнинг мавжудлиги.
Шаҳарсозлик реновацияси қуйидаги турлардан иборат:
мавжуд объектни асосий конструкциясини ўзгартирмасдан реконструкция қилиш;
мавжуд объектни бузиш ва бўшаган ер участкасида бузилган объект тоифасидаги янги объектни қуриш;
яшил ҳудудларни ва бошқа ҳудудий зоналарни ташкил этиш.
Шаҳарсозлик реновациясини амалга ошириш бўйича таклиф қуйидаги субъектлар ташаббусига кўра киритилиши мумкин:
- давлат ташаббусига кўра;
- ҳуқуқ эгаларининг ташаббусига кўра;
- учинчи шахсларнинг ташаббусига кўра.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида шаҳарсозлик реновациясини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.
- давлат ташаббусига кўра;
- ҳуқуқ эгаларининг ташаббусига кўра;
- учинчи шахсларнинг ташаббусига кўра.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида шаҳарсозлик реновациясини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 1,4 миллион хонадонни ўз ичига олган 42 мингдан ортиқ кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, уларнинг қарийб 74 фоизи 1991 йилгача қурилган. Реновация доирасида 17 мингта эски 2−3 қаватли уйлар (тахминан 255 минг хонадон) ўрнига муҳандислик, ижтимоий инфратузилма ва яшил ҳудудларга эга бўлган замонавий 7−9 қаватли уйлар қуриш режалаштирилган.
