ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи томонларнинг ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битимни ратификация қилишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Битим 2024 йил декабрида Санкт-Петербургда имзоланган. Ҳужжат ЕОИИ ва учинчи томонларнинг божхона чегаралари орқали товарларни ташиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш имконини берувчи божхона транзитининг ягона тизимини шакллантиришни назарда тутади. Битим ягона транзит декларациясини электрон шаклда жорий этиш, божхона тартиб-таомилларини бир кўринишга келтириш, рақамли назорат воситаларини, жумладан, навигация пломбаларини қўллашга қаратилган.Тизимни жорий этиш божхона тартиб-тамойилларини стандартлаштириш ва соддалаштириш, транзит пайтида бизнеснинг вақт ва молиявий харажатларини камайтириш, ахборот алмашинувини тезлаштириш, таъминот хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, ягона тизимни шакллантириш халқаро савдо иштирокчилари учун тартиб-тамойилларнинг олдиндан маълумлигини таъминлаши керак.
Битим ягона транзит декларациясини электрон шаклда жорий этишни ҳам назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи томонларнинг ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битимни ратификация қилишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Давлат раҳбари томонидан Қозоғистон Республикасининг "Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва учинчи томоннинг (учинчи томонлар) ягона божхона транзит тизими тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонуни имзоланди”, - дейилган хабарда.
Битим 2024 йил декабрида Санкт-Петербургда имзоланган. Ҳужжат ЕОИИ ва учинчи томонларнинг божхона чегаралари орқали товарларни ташиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш имконини берувчи божхона транзитининг ягона тизимини шакллантиришни назарда тутади. Битим ягона транзит декларациясини электрон шаклда жорий этиш, божхона тартиб-таомилларини бир кўринишга келтириш, рақамли назорат воситаларини, жумладан, навигация пломбаларини қўллашга қаратилган.
Тизимни жорий этиш божхона тартиб-тамойилларини стандартлаштириш ва соддалаштириш, транзит пайтида бизнеснинг вақт ва молиявий харажатларини камайтириш, ахборот алмашинувини тезлаштириш, таъминот хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, ягона тизимни шакллантириш халқаро савдо иштирокчилари учун тартиб-тамойилларнинг олдиндан маълумлигини таъминлаши керак.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.