https://sputniknews.uz/20260611/ozbekiston-baliq-58278040.html
Ўзбекистон балиқ етиштириш ҳажмини 500 минг тоннага етказади
Ўзбекистон балиқ етиштириш ҳажмини 500 минг тоннага етказади
Sputnik Ўзбекистон
Соҳада янги технологиялар жорий этилади ва тадбиркорлар молиявий қўллаб-қувватланади. 11.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-11T16:54+0500
2026-06-11T16:54+0500
2026-06-11T16:54+0500
иқтисод
ўзбекистон
балиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0b/58277863_0:131:3177:1918_1920x0_80_0_0_bb6b381f11219966c811bf98688b1384.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Келаси йили Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми 500 минг тоннага етказилади. Президент Шавкат Мирзиёев балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимотида шундай топшириқ берди.Маълум қилинишича, соҳани ривожлантириш учун катта имкониятлар бор. Ўзбекистонда 173 минг километр дарё ва канал ўзанлари мавжуд. Сув ресурслари чекланган бўлишига қарамасдан, мамлакат Марказий Осиёда балиқ етиштириш ҳажми бўйича етакчи ўринда турибди. 2025 йилда 206 минг тонна балиқ етиштирилган.Тақдимотда 329 та табиий сув ҳавзаси ва сув омбори ҳамда улар атрофидаги 163 минг гектар ер майдонларини ижарага беришнинг янги, шаффоф тизимини жорий қилиш, интенсив балиқчилик ва наслчилик хўжаликларига ҳар йили зарур миқдорда сув етказиб бериш кафолатланиши лозимлиги қайд этилди.Соҳада янги технологияларни жорий этиш ва тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусан, ёпиқ сув айланма тизимини ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш, наслли она балиқларни импорт қилиш учун субсидия ажратиш, қуёш панелларини ўрнатиш учун субсидия бериш ва айланма маблағ учун имтиёзли кредитларнинг фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш лозимлиги таъкидланди.Карп, лаққа, форель, осётр каби балиқ турларининг наслини яхшилаш, янги зотларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш бўйича ишлар йўлга қўйилади.Келгуси йилдан тоғ олди ҳудудларида йилига форель ва осётр балиғи етиштириш қувватларини яратиш режалаштирилган. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти учун Оҳангарон дарёси бўйида тажриба-синов майдони ташкил этилади. Миллий карп зотини яратиш бўйича хорижий грантлар жалб этилади.
https://sputniknews.uz/20250125/ozbekiston-baliqchilik-sohasi-mutaxassislar-47668199.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/0b/58277863_224:0:2955:2048_1920x0_80_0_0_6a06f74b0958b7f77f7cffbca1e39bbc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, балиқ
иқтисод, ўзбекистон, балиқ
Ўзбекистон балиқ етиштириш ҳажмини 500 минг тоннага етказади
Соҳада янги технологиялар жорий этилади ва тадбиркорлар молиявий қўллаб-қувватланади.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Келаси йили Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми 500 минг тоннага етказилади. Президент Шавкат Мирзиёев балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимотида шундай
топшириқ берди. Маълум қилинишича, соҳани ривожлантириш учун катта имкониятлар бор. Ўзбекистонда 173 минг километр дарё ва канал ўзанлари мавжуд. Сув ресурслари чекланган бўлишига қарамасдан, мамлакат Марказий Осиёда балиқ етиштириш ҳажми бўйича етакчи ўринда турибди. 2025 йилда 206 минг тонна балиқ етиштирилган.
Тақдимотда 329 та табиий сув ҳавзаси ва сув омбори ҳамда улар атрофидаги 163 минг гектар ер майдонларини ижарага беришнинг янги, шаффоф тизимини жорий қилиш, интенсив балиқчилик ва наслчилик хўжаликларига ҳар йили зарур миқдорда сув етказиб бериш кафолатланиши лозимлиги қайд этилди.
Соҳада янги технологияларни жорий этиш ва тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусан, ёпиқ сув айланма тизимини ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш, наслли она балиқларни импорт қилиш учун субсидия ажратиш, қуёш панелларини ўрнатиш учун субсидия бериш ва айланма маблағ учун имтиёзли кредитларнинг фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш лозимлиги таъкидланди.
Балиқчилик хўжаликларига кредитлар ажратиш, миллий ва хорижий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларини қисман қоплаш механизмлари жорий этилади.
Карп, лаққа, форель, осётр каби балиқ турларининг наслини яхшилаш, янги зотларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш бўйича ишлар йўлга қўйилади.
Келгуси йилдан тоғ олди ҳудудларида йилига форель ва осётр балиғи етиштириш қувватларини яратиш режалаштирилган. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти учун Оҳангарон дарёси бўйида тажриба-синов майдони ташкил этилади. Миллий карп зотини яратиш бўйича хорижий грантлар жалб этилади.