https://sputniknews.uz/20250125/ozbekiston-baliqchilik-sohasi-mutaxassislar-47668199.html
Ўзбекистонда балиқчилик соҳаси мутахассислари қаерда ва қандай тайёрланади — видео
Ўзбекистонда балиқчилик соҳаси мутахассислари қаерда ва қандай тайёрланади — видео
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йили Астрахан давлат техника университети (АДТУ) филиали ўзининг илк бакалаврларини – 193 нафар ёш мутахассисларни чиқарди. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, уларнинг 90 фоизи магистратурага ўқишга кирган ёки ишламоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Улар орасида “Eco-Geo-Construction” компанияси етакчи мутахассиси Константин Тхай ҳам бор. У талабалик йилларини илиқлик билан эслайди, университет унга яхши билим ва фойдали кўникмаларни тақдим этганини таъкидлайди. Мавжуда Муҳаммадиева эса Ўрта Осиё университетида экология ва иқлим ўзгаришлари бўйича Green University магистратурасида ўқишни давом эттиришга қарор қилган. Университетда бундай муваффақиятлар кўп.
2025-01-25T12:47+0500
2025-01-25T12:47+0500
2025-01-25T13:48+0500
балиқ
университет
россия
ўзбекистон
таълим
олий таълим муассасалари
иқтисод
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/18/47675555_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_c4126b810adb807a8529ae95794f004a.jpg
Ўтган йили Астрахан давлат техника университети (АДТУ) филиали ўзининг илк бакалаврларини – 193 нафар ёш мутахассисларни чиқарди. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, уларнинг 90 фоизи магистратурага ўқишга кирган ёки ишламоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Улар орасида “Eco-Geo-Construction” компанияси етакчи мутахассиси Константин Тхай ҳам бор. У талабалик йилларини илиқлик билан эслайди, университет унга яхши билим ва фойдали кўникмаларни тақдим этганини таъкидлайди. Мавжуда Муҳаммадиева эса Ўрта Осиё университетида экология ва иқлим ўзгаришлари бўйича Green University магистратурасида ўқишни давом эттиришга қарор қилган. Университетда бундай муваффақиятлар кўп.2020 йилда Ўзбекистонда балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва ушбу соҳада мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида очилган АДТУ филиалида қуйидаги йўналишлар бўйича бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилган:Ҳозир бу ерда 1000 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Магистратуранинг тўртта йўналиши бўйича лицензиялаш жараёни давом этмоқда.Асосий таълим Россия ўқув режалари ва таълим дастурларига мувофиқ олиб борилади, айрим фанлар бундан мустасно. Битирувчиларга асосий таълим муассасасининг Ўзбекистонда тан олинган дипломи берилади.Филиалда ўқитиладиган таълим дастурларини ўзлаштиришда рус тилини турли даражада биладиган талабалар учун қулайликни ошириш мақсадида ўқув дастурларига “Рус тили ва нутқ маданияти”, “Касбий фаолиятда рус тили” каби фанлар киритилган.Кадрлар тайёрлашда филиалга ҳамкорлик шартномалари имзоланган 30 дан ортиқ ихтисослашган корхоналар ёрдам беради. Бу ерда талабалар ўқув, танишув ва технологик амалиётлардан ўтадилар, ўқитувчилар эса улар негизида илмий изланишлар олиб борадилар.Университетнинг яна бир муҳим вазифаси – балиқчилик соҳасида илмий салоҳиятни ошириш. Бу ишларни ўқитувчилар С. Ким, Б. Камилов, С. Насриддинов, С.Дўсмуратова ва Г. Турсинбаева олиб бормоқдалар.“Талабаларимиз жуда фаол. Улар яхши ўқийди, ривожланади, маданий тадбирларда қатнашади, спорт билан шуғулланади. Лейла Хайруллаева, Исмоил Мирҳайдаров ва Меҳрангиз Шомуротова давлат стипендияси совриндори бўлди”, – дейди “Умумий экология ва иқтисодиёт” кафедраси ўқитувчиси Татьяна Дубовик.Филиалда кадрларни қайта тайёрлаш, бош университет билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар, талабалар алмашинуви, шунингдек, 2026 йилда Россия Федерациясида бошланадиган янги таълим моделини жорий этишга тайёргарлик кўриш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/18/47675555_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_b3a1cde3b0d4143582beafac41f87a87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон балиқчилик саноати мутахассислар
ўзбекистон балиқчилик саноати мутахассислар
Ўзбекистонда балиқчилик соҳаси мутахассислари қаерда ва қандай тайёрланади — видео
12:47 25.01.2025 (янгиланди: 13:48 25.01.2025) Эксклюзив
Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали нафақат соҳа учун кадрлар тайёрлайди, балки бу борада илмий ишлар олиб боради.
Ўтган йили Астрахан давлат техника университети (АДТУ) филиали ўзининг илк бакалаврларини – 193 нафар ёш мутахассисларни чиқарди. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, уларнинг 90 фоизи магистратурага ўқишга кирган ёки ишламоқда, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Улар орасида “Eco-Geo-Construction” компанияси етакчи мутахассиси Константин Тхай ҳам бор. У талабалик йилларини илиқлик билан эслайди, университет унга яхши билим ва фойдали кўникмаларни тақдим этганини таъкидлайди. Мавжуда Муҳаммадиева эса Ўрта Осиё университетида экология ва иқлим ўзгаришлари бўйича Green University магистратурасида ўқишни давом эттиришга қарор қилган. Университетда бундай муваффақиятлар кўп.
2020 йилда Ўзбекистонда балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва ушбу соҳада мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида очилган АДТУ филиалида қуйидаги йўналишлар бўйича бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилган:
сув биоресурслари ва аквакультура;
экология ва табиатдан фойдаланиш;
ҳайвонлар озиқ-овқат маҳсулотлари;
Ҳозир бу ерда 1000 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Магистратуранинг тўртта йўналиши бўйича лицензиялаш жараёни давом этмоқда.
Асосий таълим Россия ўқув режалари ва таълим дастурларига мувофиқ олиб борилади, айрим фанлар бундан мустасно. Битирувчиларга асосий таълим муассасасининг Ўзбекистонда тан олинган дипломи берилади.
“2022 йилдан бошлаб филиалда таълим дастурларини амалга ошириш асосий олий ўқув юрти ва унинг филиали – Дмитров балиқчилик технология институти илмий-педагогик ходимларини онлайн ва офлайн форматларда жалб этган ҳолда амалга оширилмоқда, бу эса таълим сифатининг юқори даражасини кафолатлайди", – дейди АДТУ филиали директори Мария Цибизова.
Филиалда ўқитиладиган таълим дастурларини ўзлаштиришда рус тилини турли даражада биладиган талабалар учун қулайликни ошириш мақсадида ўқув дастурларига “Рус тили ва нутқ маданияти”, “Касбий фаолиятда рус тили” каби фанлар киритилган.
Кадрлар тайёрлашда филиалга ҳамкорлик шартномалари имзоланган 30 дан ортиқ ихтисослашган корхоналар ёрдам беради. Бу ерда талабалар ўқув, танишув ва технологик амалиётлардан ўтадилар, ўқитувчилар эса улар негизида илмий изланишлар олиб борадилар.
“Шу боис талабаларимизда ишга жойлашиш борасида камдан-кам саволлар туғилади. Амалиёт пайтида иш берувчилар улар билан келажакдаги ишга жойлашиш бўйича шартномалар тузадилар", – дейди филиал ижрочи директори Абдуллажон Ҳамроқулов.
Университетнинг яна бир муҳим вазифаси – балиқчилик соҳасида илмий салоҳиятни ошириш. Бу ишларни ўқитувчилар С. Ким, Б. Камилов, С. Насриддинов, С.Дўсмуратова ва Г. Турсинбаева олиб бормоқдалар.
“Талаба ва ўқитувчиларимиз бош университетда амалиёт ва малака ошириш курсларини ўтадилар, турли мамлакатларда ўтказиладиган илмий-амалий анжуманларда қатнашмоқда”, – дея қўшимча қилади Ҳамроқулов.
“Талабаларимиз жуда фаол. Улар яхши ўқийди, ривожланади, маданий тадбирларда қатнашади, спорт билан шуғулланади. Лейла Хайруллаева, Исмоил Мирҳайдаров ва Меҳрангиз Шомуротова давлат стипендияси совриндори бўлди”, – дейди “Умумий экология ва иқтисодиёт” кафедраси ўқитувчиси Татьяна Дубовик.
Филиалда кадрларни қайта тайёрлаш, бош университет билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар, талабалар алмашинуви, шунингдек, 2026 йилда Россия Федерациясида бошланадиган янги таълим моделини жорий этишга тайёргарлик кўриш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.