https://sputniknews.uz/20260611/andijon-58275706.html
Андижонда тўрт киши поликлиникадаги қудуқда заҳарланиб вафот этди
Андижонда тўрт киши поликлиникадаги қудуқда заҳарланиб вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Марҳамат туманида марказий поликлиниканинг тўрт нафар техник ходими оқова сув бункерида газдан заҳарланиб ҳалок бўлди. Вилоят прокуратурасига кўра, улар чиқинди сиғимини тозалаш ва таъмирлаш учун тушган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
2026-06-11T16:01+0500
2026-06-11T16:01+0500
2026-06-11T16:01+0500
ҳодисалар
андижон вилояти
заҳарланиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/97/11379794_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_05ea111e22e14d2ec27fb6457fdb6ce1.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Андижон вилояти Марҳамат туманида тиббиёт бирлашмасининг тўрт нафар техник ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқдаҲодиса 10 июнь куни соат 11:00 атрофида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника ҳудудида содир бўлган.Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, бирлашма қоровуллари, ҳайдовчи ва электр муҳандиси оқова ва чиқинди сувлар тўпланадиган бункерни тозалаш ва таъмирлаш мақсадида унинг ичига тушган.Улар бункер ичида заҳарланиб, суюқ ахлат ичига тушиб кетган ва воқеа жойида вафот этган. Тезкор қутқарув ҳаракатлари давомида фуқароларнинг мурдалари бункер ичидан чиқарилиб, ўлими сабаблари ҳамда бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган.Соғлиқ сақлаш вазирлигининг билдиришича, суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, уларнинг ўлимига водород сульфиддан ўткир заҳарланиш ва юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши натижасида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260224/bogcha-bolalar-zaharlanish-jinoyat-ish-55923903.html
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/97/11379794_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_76863f1904b58617df7a3b3cbe60413e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , андижон вилояти, заҳарланиш
ҳодисалар , андижон вилояти, заҳарланиш
Андижонда тўрт киши поликлиникадаги қудуқда заҳарланиб вафот этди
Вилоят прокуратурасига кўра, улар чиқинди сиғимини тозалаш ва таъмирлаш учун тушган.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Андижон вилояти Марҳамат туманида тиббиёт бирлашмасининг тўрт нафар техник ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда Ҳодиса 10 июнь куни соат 11:00 атрофида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника ҳудудида содир бўлган.
Вилоят прокуратурасининг
маълум қилишича, бирлашма қоровуллари, ҳайдовчи ва электр муҳандиси оқова ва чиқинди сувлар тўпланадиган бункерни тозалаш ва таъмирлаш мақсадида унинг ичига тушган.
Улар бункер ичида заҳарланиб, суюқ ахлат ичига тушиб кетган ва воқеа жойида вафот этган. Тезкор қутқарув ҳаракатлари давомида фуқароларнинг мурдалари бункер ичидан чиқарилиб, ўлими сабаблари ҳамда бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган.
"Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани натижасида содир бўлган", — дейилади ҳокимлик хабарда.
Соғлиқ сақлаш вазирлигининг билдиришича, суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, уларнинг ўлимига водород сульфиддан ўткир заҳарланиш ва юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши натижасида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.