Фарғонада боғча болаларида заҳарланиш гумони — жиноят иши қўзғатилди

© Sputnik/Abdubakir YunusovНашивка Министерство внутренних дел Узбекистана
Нашивка Министерство внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Oбуна бўлиш
Фарғона шаҳрида бир нечта боғча тарбияланувчиларида тана ҳарорати кўтарилиши ва ич кетиши белгилари билан шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан тергов бошланди.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Фарғона шаҳрида бир нечта боғча тарбияланувчилари Юқумли касалликлар шифохонасига тушган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 21 феврал куни Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шаҳардаги 58, 2 ва 61-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари “тана ҳарорати кўтарилиши, қоринда оғриқ, ич ўтиши” белгилари билан Юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилишган.
Хозирда вазият Фарғона вилояти прокуратураси, ИИБ ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг маъсуллари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257¹-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Барча тегишли турдаги экспертизалар тайинланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2026
Фарғонадаги боғчаларда “оммавий заҳарланиш” ҳақидаги видеога расмий муносабат билдирилди
Янгиликлар лентаси
0