Самарқанд вилояти туманлари ихтисослашув асосида ривожлантирилади

© Sputnik / Актан ТемиркановПлощадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари
Площадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2026
Oбуна бўлиш
Булунғур, Нарпай, Оқдарё, Пахтачи, Қўшработ, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида қатор махсус лойиҳалар амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистонпрезиденти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш, олис ва чекка туманларда аҳоли турмуш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Булунғур, Қўшработ, Пахтачи ва Каттақўрғон туманлари қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва боғдорчилик маркази сифатида ривожлантирилади.
Булунғурда йиллик қуввати 100 минг бош бўлган 50 миллион долларлик наслчилик корхонаси, Қўшработ ва Оқдарёда йиллик қуввати 800 минг дона бўлган 20 миллион долларлик наслли жўжа корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.
Нарпай тумани ва Каттақўрғон шаҳри саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ўсиш нуқтасига айлантирилади. Жумладан, Нарпайда 100 гектар майдонда саноат зонаси ташкил этилиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 500 миллион долларлик лойиҳалар жойлаштирилади.
Бу жараёнга Япониянинг 10 та йирик компаниясини жалб этиш кўзда тутилган.
Оқдарё тумани паррандачилик, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади.
Йиғилишда Нарпай, Пахтачи, Пастдарғом туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида ишсизлик даражасини 3 фоизга, камбағалликни 2 фоизга тушириш, Иштихон, Нарпай, Нуробод, Пахтачи, Қўшработ ва Каттақўрғон туманларида экспортни 20 фоизга ошириш, шунингдек, Булунғур, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи, Қўшработ, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида хизматлар ҳамда саноат ҳажмини 2 карра кўпайтириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди.
Мирзиёев ўтган йил декабрь ойидаги Самарқанд вилоятига ташрифидан сўнг ҳудудни 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб, бунга қўшимча 100 миллион доллар маблағ ажратилган эди. Шу йил март ойида Нарпай туманига ташриф давомида эса вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларини алоҳида ёндашув асосида ривожлантириш бўйича топшириқ берилганди.
В Самаркандской области состоялся запуск крупных проектов и дан старт строительству новых  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Мирзиёев Самарқанд вилоятида 7 млрд долларлик 106 та лойиҳага старт берди
Янгиликлар лентаси
0