Ижара учун компенсация ва ойлик ошиши: ҳарбийларга оид муҳим қарор имзоланди

© Министерство обороны УзбекистанаЎзбекистон ҳарбийлари, архив сурат
Ўзбекистон ҳарбийлари, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2026
Oбуна бўлиш
Мудофаа ишлари бўлимлари штатидаги фуқаро ходимларнинг иш ҳақида 50 фоизгача оширилади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. 2026 йил 10 июндан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга оширилади. Бу президент имзолаган тегишли қарорда кўзда тутилган.
Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) мудофаа ишлари бўлимлари штатидаги фуқаро ходимларнинг (чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари бундан мустасно) иш ҳақи миқдори 2026 йил 10 июндан 20 фоизга,2027 йил 1 январдан эса 50 фоизга оширилади.

Бунда фуқаро ходимларнинг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари (меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси) бўйича тариф коэффициентларини тегишлича 2026 йил 10 июндан эътиборан 1,2 бараварга, 2027 йил 1 январдан эътиборан 1,7 бараварга кўпайтириш орқали амалга оширилади.
Деятельность полигона Сил специальных операций в Ташкентской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0