https://sputniknews.uz/20260609/harbiy-havo-kuchlari-jangovar-qomondonligi-58226026.html
Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилади
Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
16 ёшга тўлган ва ID карта олган ўғил болалар тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимидан олиниб, уларни автоматик тарзда ҳарбий ҳисобга қўйиш тартибини жорий этилиши назарда тутилмоқда.
2026-06-09T14:14+0500
2026-06-09T14:14+0500
2026-06-09T14:25+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/09/58226146_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4fc3156d3a706057e008edfe7280d6c5.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилмоқда. Мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммедов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида президент тегишли фармонни имзолаганини маълум қилди.Шунингдек, тақдимотда мудофаа ишлари органлари фаолиятига нол бюрократия тамойилини жорий қилиш мақсадида ҳарбий ҳисобга олиш, тиббий ва чақирув комиссияларини рақамлаштириш бўйича таклифлар маъруза қилинган.Шу билан бирга, мудофаа ишлари бўлимларида тиббий комиссиядан ўтиш тартиби бекор қилиниб, барча тиббий кўрик тадбирларини туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларда амалга ошириш режа қилиняпти.Мудофаа вазирининг таъкидлашича, президент барча таклифларни маъқуллаб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан бир қатор топшириқларни белгилаб берган.Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва мудофаа ишлари органлари фуқаро ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим қарор имзоланган.Мазкур қарор билан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган пул компенсацияси 25 фоизга оширилди.Шу билан бирга, мудофаа ишлари органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи миқдори жорий йил 1 июлдан 20 фоизга, 2027 йил 1 январдан яна 50 фоизга оширилиши белгиланди.
https://sputniknews.uz/20260609/havo-sarhad-58216017.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/09/58226146_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_8aad7684f3d34af31410adea84f61760.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилади
14:14 09.06.2026 (янгиланди: 14:25 09.06.2026) Президент ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, юқори аниқликдаги қуроллар ва ҳарбий авиацияни самарали қўллаш бўйича тарихий фармонни имзолаган.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилмоқда. Мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммедов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида президент тегишли фармонни имзолаганини
маълум қилди.
“Албатта, ушбу фармон ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг жанговар имкониятларини икки баробарга ошишига, шунингдек, муҳим ва стратегик объектларни ҳаво зарбаларидан ҳимоялаш қобилиятини янада кучайтиришга хизмат қилади”, - деди вазир.
Шунингдек, тақдимотда мудофаа ишлари органлари фаолиятига нол бюрократия тамойилини жорий қилиш мақсадида ҳарбий ҳисобга олиш, тиббий ва чақирув комиссияларини рақамлаштириш бўйича таклифлар маъруза қилинган.
Унга кўра, 16 ёшга тўлган ва ID карта олган ўғил болалар тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимидан олиниб, уларни автоматик тарзда ҳарбий ҳисобга қўйиш тартибини жорий этилиши назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, мудофаа ишлари бўлимларида тиббий комиссиядан ўтиш тартиби бекор қилиниб, барча тиббий кўрик тадбирларини туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларда амалга ошириш режа қилиняпти.
Мудофаа вазирининг таъкидлашича, президент барча таклифларни маъқуллаб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан бир қатор топшириқларни белгилаб берган.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва мудофаа ишлари органлари фуқаро ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим қарор имзоланган.
Мазкур қарор билан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган пул компенсацияси 25 фоизга оширилди.
Шу билан бирга, мудофаа ишлари органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи миқдори жорий йил 1 июлдан 20 фоизга, 2027 йил 1 январдан яна 50 фоизга оширилиши белгиланди.