https://sputniknews.uz/20260609/havo-sarhad-58216017.html
Ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизими жорий этилади
Ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбий авиация бўлинмалари замон талабларига мос равишда қайта ташкил қилинади. 09.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-09T10:21+0500
2026-06-09T10:21+0500
2026-06-09T10:21+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/09/58216433_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_0177ee98a9d4990d329471896a5399a6.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан тақдимот билан танишди.Таъкидланишича, ислоҳотлар натижасида қўшинлар замонавий авиация техникалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва учувчисиз учиш аппаратлари билан таъминланмоқда. Амалий парвоз машғулотлари кўлами бир неча баробар оширилиб, авиация бўлинмаларининг жанговар шайлиги мустаҳкамланмоқда.Тақдимотда ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, ҳарбий авиация бўлинмаларини замон талабларига мос равишда қайта ташкил қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.Маълум қилинишича, бу ўзгаришлар Ҳарбий ҳаво кучларининг жанговар қобилияти ва амалий имкониятларини кенгайтириш, қўшинларнинг тезкорлиги ва ҳаракатчанлигини ошириш ҳамда замонавий таҳдидларга жавоб бериш салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади.Президент қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини ошириш, ҳарбий бошқарув ва таълим тизимига илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
https://sputniknews.uz/20260303/mudofaa-qobiliyat-mustahkamlash-yigilish-56077195.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/09/58216433_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_fd1f7ff8a701e0e4d9b32b40c6dc4ff1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизими жорий этилади
Ҳарбий авиация бўлинмалари замон талабларига мос равишда қайта ташкил қилинади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан тақдимот билан
танишди. Таъкидланишича, ислоҳотлар натижасида қўшинлар замонавий авиация техникалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва учувчисиз учиш аппаратлари билан таъминланмоқда. Амалий парвоз машғулотлари кўлами бир неча баробар оширилиб, авиация бўлинмаларининг жанговар шайлиги мустаҳкамланмоқда.
Тақдимотда ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, ҳарбий авиация бўлинмаларини замон талабларига мос равишда қайта ташкил қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, бу ўзгаришлар Ҳарбий ҳаво кучларининг жанговар қобилияти ва амалий имкониятларини кенгайтириш, қўшинларнинг тезкорлиги ва ҳаракатчанлигини ошириш ҳамда замонавий таҳдидларга жавоб бериш салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Президент қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини ошириш, ҳарбий бошқарув ва таълим тизимига илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.