Эрон ТИВ АҚШ ҳарбийларини Яқин Шарқ мамлакатларини тарк этишга чақирди

© Sputnik / Anton Bystrov / Медиабанкка ўтишФлаг Ирана
Флаг Ирана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2026
Oбуна бўлиш
Эрон бирон-бир ҳужум ёки таҳдидни жавобсиз қолдирмаслигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШни ўзининг ҳарбий хизматчиларини Яқин Шарқ мамлакатларидан олиб чиқишга чақирди.
“Бизнинг қуролли кучларимиз бирон-бир ҳужум ёки таҳдидни жавобсиз қолдирмайди. Агар хавфсизликда бўлишни истасангиз, минтақамизни тарк этинг”, - дея ёзди у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги Ҳўрмуз бўғози устида Американинг “Apache” вертолёти уриб туширилгандан кейин Эронга зарба берганини маълум қилганди. Бунга жавобан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Американинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди.
Иранские военные на побережье Ормузского пролива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
Эрон ва Исроил ўртасидаги вазият кескинлашгани ҳақида нималар маълум
Янгиликлар лентаси
0