https://sputniknews.uz/20260609/oliy-sud-58213100.html
Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилади
Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Комплаенс хизмати коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш билан шуғулланади. 09.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-09T09:05+0500
2026-06-09T09:05+0500
2026-06-09T09:05+0500
жамият
ўзбекистон
суд
олий суд
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/09/58212443_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_2eff9685ee5a05bc38c6931a8bcf6712.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда суд-ҳуқуқ тизимида очиқлик ва қонунийликни таъминлаш, одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлаш билан бирга, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.Қайд этилишича, суд тизимида фақат судьялар эмас, балки қарийб 4,8 минг нафар суд аппарати ходимининг ҳам ҳалол ва шаффоф фаолият юритиши муҳим аҳамиятга эга.Маълум қилинишича, мазкур хизмат тўғридан-тўғри Олий суд раисига бўйсунади ҳамда ҳудудий судларда фаолият юритадиган комплаенс инспекторларини бирлаштиради.Комплаенс хизмати коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш, уларнинг сабабларини бартараф этиш, ходимлар томонидан қонунчилик ва касб этикаси талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш билан шуғулланади.
https://sputniknews.uz/20260212/sudya-deklaratsiya-shaffoflik-prezident-takliflar-55659832.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/09/58212443_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_419bb76775840adaab7b1185a4e85087.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, суд, олий суд, шавкат мирзиёев
жамият, ўзбекистон, суд, олий суд, шавкат мирзиёев
Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилади
Комплаенс хизмати коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Тақдимотда суд-ҳуқуқ тизимида очиқлик ва қонунийликни таъминлаш, одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлаш билан бирга, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, суд тизимида фақат судьялар эмас, балки қарийб 4,8 минг нафар суд аппарати ходимининг ҳам ҳалол ва шаффоф фаолият юритиши муҳим аҳамиятга эга.
“Шу муносабат билан суд аппарати ходимлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизматини ташкил этиш таклиф қилинди”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, мазкур хизмат тўғридан-тўғри Олий суд раисига бўйсунади ҳамда ҳудудий судларда фаолият юритадиган комплаенс инспекторларини бирлаштиради.
Комплаенс хизмати коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш, уларнинг сабабларини бартараф этиш, ходимлар томонидан қонунчилик ва касб этикаси талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш билан шуғулланади.